102 қилинган қўнғироқ нимага айланиши мумкин
«Газета uz» муаллифи Никита Макаренко беш ойдан бери ўз мавзеси аҳолисини кечаси дам олишга бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилишга беҳуда уринмоқда, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қонунни ҳимоя қилишга шошилмаяптилар.
20 июль кечаси. 02:50. Тошкентнинг FIFTY кечасиги клубида дискотека янграмоқда. 102 қилинган кўнғироқ бўйича Миробод туманининг ОВД-2 нинг ходимлари Сатторов ва Абдурахмонов келдилар. Биринчисининг исми бошқа бўлиши ҳам мумкин. Ҳатто кечроқ, участокда Абдурахмонов ўзининг шахсни тасдиқловчи хужжатини кўрсатганда, у «менинг исмим Абдуллаев», дейди.
Ходмлар қачон ҳуқуқбузарликни бартараф этишларини кутиб турибман. Жарима ёзишларини. Мусиқани тўхтатишларини. Бироқ, унинг ўрнига мени ҳақорат қилаётган клуб ходимлари кўз олдида Абдурахмонов куч ишлатиб менинг телефонимини олиб кўйди ва чўнтагига солди.Сатторов машинага ўтириб участокга боришни буюради. Участокга келгандан сўнг у чоралар кўрилгани ҳақида коғозга қўл қўйишимни талаб қилади. Ҳақоратли сўзлар билан сўкинади. Эшикларни қаттик, шақиллатиб ёпади. Астойдил талаблардан сўнг участокдан номаълум тарафга жўнаб кетади.
102 яна тўрт кўнғироқ. Энди ҳеч ким келмайди. 04:30. Дискотека давом этмоқда. Бу ҳаммаси дебоча. Ишончим комил-ки, ҳаммамиз 2018 йил август ойида ҳаммамиз биргаликда рестораторлар, шаҳар аҳолиси ва меҳмонларининг кечасиги ҳаётга бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилиб чиққан эдик. Ўша даврларда ҳамма муассасалар соат 23:00 мажбурий ёпилар эди. Фуқаролик жамиятининг умумий ҳаракатлари билан бу муаммога эътиборни жалб этишга муваффақ бўлдик, ва кечасиги ҳаёт яна яшнаб кетди.
Лекин ҳамма тадбиркорлар ҳам масъулиятли бизнес ўзи нима, қонун ва атрофдигиларга бўлган ҳурмат нималигини тушунавермайди. Айримлари қонунларни хоҳлагандай бузсалар бўлади деб, ўйлайдилар. Шу вақтнинг ўзидаёқ давлат фуқаролари томонига туриб, қонунни ҳимоя этиши даркор. Бироқ, у бу ишни қилмайди.
Бар ва клубларга эркинлик берилди, лекин улар ҳаддан ташқари кўп олдилар. Улар учун фаолият чегараларини аниқ ва жиддий аниқлаб бериш ўрнига, хоҳлаганларини қилишга руҳсат бердилар. «Тадбиркорлар тегилмасин деган яширин буйруғимиз бор», деган иборани мен СЭС ходимларидан ҳам ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан ҳам эшитдим.
Лекин, кечаси ишлайдиган муассалар фаолияти қоидалари 2019 йилнинг февралигача ишлаб чиқилиши керак эди. Бу тўғрисида сенаторлар 3 май куни ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновга парламентни юқори палатаси 19 ялпи мажлисида эслатдилар. Шундай талаб Давлат дастури-2019нинг 39 бобида тасдиқланган эди. Қоидалар ҳанузгача йўқ.
Шахрисабз кўчасида собиқ Fashion Bar хонасида жойлашган FIFTY бар тарихи 2018 йилнинг 13 октябр куни бошланган. Fashion Bar Brasserie МЧЖ тадбиркорлари бу ерда бар ташкил этишни қарор қилдилар, унинг концепциясида ҳафтада беш маротаба, соат 00дан 05:00 гача машҳур диджейлар ўтказадиган дискотекалар бор эди. Ниҳоят зўр ғоя. Лекин товушларни изоляцияси қилиш тўғрисида ҳатто ўйлашмаган экан.
FIFTY барнинг дискотекалар ўтказиш жадвали. Барнинг Instagramдаги бетининг скриншоти
FIFTY бар эгалари товушни кучайтириш аппаратураси ўрнатилган хонани фақат ойна девор билан беркитганлар. Ойна эса товушни тўхтатмайди. Ва, натижада, бошқарувчи Игорь Пахарь қўйган мусиқани бутун мавзе эшитишга мажбур. «Менга товуш тоза бўлиши муҳим», деди Игорь, СЭС мутахассислари 9 йиль куни ўлчовлар ўтказаётганларида. Ўлчовлар клуб хонасидаги овоз баландлиги нормаси 40 децибеллга оширилганлигини кўрсатди. Лекин, бу ҳам ҳеч нарсани ўзгартирмади.
Бар бошлиқлари билан тинчлик йўли билан суҳбат олиб бориш бўлмади. Ҳатто март ойидаги шахсий учрашув пайтида барнинг ҳақиқий эгаси хона ўз мақсадига тўғри келмаслигини тан олгандан кейин ҳам. Шовкиндан изоляция йўқилигини тан олган бўлса ҳам. Дискотекаларни тўхтатиб ремонт қилишга ваъда берган бўлса ҳам. Ҳеч нарса ўзгармади. «Ҳозир пул йўқ», дейди бардагилар. Дискотекаларни тўхтатиш хоҳиши ҳам йўқ, чунки бу ўша пул-да.
Бу шароитда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари маҳаллий аҳолининг томонига туриб, қонун ва тартибни ҳимоя қилишлари керак, деб ўйлаш мумкин. Чунки Маъмурий кодекснинг «Маиший шовқин билан кураш талабларини бузиш»,деб номланган 192 моддаси мавжуд. Унда фуқароларни кечасиги, соат 23:00дан соат 06:00 гача дам олишини бузганлик учун қандай жарималар қўйилиши аниқ кўрсатилган.
Лекин бу муаммони ечишга уларни кучи етмас экан. Ёҳуд хоҳишлар йўқ. Энг катта муваффақият – бир неча штрафлар ёзилди. Бироқ, улар ниҳоят паст – энг кам иш ҳаққининг учдан бири. Ходимлар ҳатто қонунбузарликни тўхтатолмайдилар – улар келганларида ҳам мусиқа ўчирилмайди, озгина пасайтирилади, ҳолос. Кетганларидан кейин эса – овоз баландлиги жойига қайтарилади.
Энг муҳими – ходимлар муаммони ечишга умуман ҳал қила олмайдилар. Жамоат тартибини ҳар куни тизимли равишда бузилаётганлигини. Профилактика ишларининг мазмун-моҳияти, ахир, шунда эмасми? Ёки уларда қандайдир шахсий манфаат бормикан?
ИИБ-2 инспекторларининг чора кўрмаётганликлари тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига, шаҳар ИИББ, ИИВлари берилган кўп сонли мурожаатлар, жамоавий шикоятлар, ҳеч қандай натижага олиб келмади. Ҳеч нарса ўзгармади. СЭСга берилган шикоят асосида 9 июль куни текширув ўтказилди ва бар ичида санитария нормалари 40 децибелга ортиқ чиқиб, бузилганлиги тасдиқланди. Бу ҳам ҳеч нарсани ўзгартирмади.
Миробод тумани ҳокими Шухрат Пулатов 8 июль куни « Ушбу барнинг жамоат тартибига риоя қилиши ва санитария нормаларида кўрсатилган шовқин даражасини оширмасиги Миробод тумани ИИБнинг ИИБ-2 ходимлари томонидан назоратга олинди», деган хабар берди.
Бу рост бўлганида нур устига аъло бўлар эди. Лекин, ҳозирча, Маъмурий кодекснинг 192 моддасининг кундалик бузилишини «бар фаолияти устидан назорат» дейишга тил бормайди.
102 хизмати фаолиятига алоҳида тўхтаб ўтиш даркор. Яқинда шаҳар ИИББ чақирувга бўлган тезкорлик 5-7 минут деган хабар тарқатди. Бу рост, наряд тез етиб келмоқда. Лекин келиб, ҳеч қандай чора кўрмасдан кетиши мумкин. Кейинги чақирувларга, телефонда «қаттиқ назоратга олинади» деса ҳам, умуман келмайди.
20 июль куни муаллиф томонидан 102 хизматига қилинган телефон мурожаатлари рўйхати. Биттаси ҳам қонунбузарликни тўхтатмади.
Энди, мен нима учун кўп фуқаролар 102 тефон қилишга қўрқишларини англаб етдим. Мисол учун, қўшниларим. Чунки ҳамма нарса тескарисига айланиб, сизга қарши бўлиб чиқиши мумкин. Телефон қилишдан олдин бир неча маротаба яхшилаб ўйланг. Натижа кичик бўлиб, ўзингиз участокка тушиб қолишингиз ҳеч гап эмас.
Бизнинг шаҳримизда андишали, онгли бизнесменлар борлиги қувонтиради. Миробод тумани СЭС ходими, FIFTYдан узоқ бўлмаган ресторан эгаси, аҳолининг биринчи шикоятидан сўнг хоналарини товушини изоляция қилиб, ресторан сизларга энди ҳалақит қилмаяптими деб, шахсан ўзи аҳолидан сўраб чиққан. Инсоф, виждон – камдан-кам учрайдиган фазилатлар бўлиб қолди. Онгли, ҳалол инсонлар доимо камчилик бўлса керак.
Тошкентда кечаси билан ишлаб чиқадиган муассасалар бўлиши шарт. Лекин, уларнинг фаолияти қоидалари жиддий бўлиши шарт. Тартибот – клуб муҳлисларини ҳам, атрофида яшайдиган аҳолини ҳам бахти кафолати.
P. S. Қизиқарли факт. Ўз ҳуқуқларимни ҳимоя қилиб шикоятларимни юборган ҳар бир идорада, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда ҳам менга доим битта савол беришди: «Бу барнинг «крышаси» ким экан ўзи?». Бу аниқ жиноятга ишора этувчи саволга жавоб бугунги кунда Тошкентда ҳуқуқий тартиботни ўрнатиш учун асос, деб тушунаман. Бу эса кўнгилни ниҳоят ғаш қилади.
Шарҳлар