Ўзбекистон АҚШнинг одам савдоси ҳақидаги маърузасида энг нохуш гуруҳга тушди

Ўзбекистон АҚШнинг одам савдоси ҳақидаги маърузасида энг нохуш гуруҳга тушди

АҚШ Давлат департаменти 2014 йил учун жаҳондаги одам савдоси тўғрисидаги маърузани чоп этди. Унда муаллифлар барча мамлакатларни 3 та гуруҳга ажратган: одам савдосига қарши курашиш бўйича иложи борича кўпроқ ишларни бажараётган мамлакатлар, минимал талабларни амалга ошираётган мамлакатлар ҳамда одам савдоси билан боғлиқ вазият долзарб бўлиб қолаётган мамлакатлар.
 
Ўзбекистон бу борада Сурия, Россия, КХДР ва Эрон каби мамлакатлар билан бир қаторда учинчи гуруҳдан ўрин олди. Маъруза муаллифларининг фикрича, Ўзбекистон ҳукумати “одам савдосига қарши курашиш бўйича минимал стандартларни тўлиқ ҳажмда бажармаяпти ва бунинг учун етарлича саъй-ҳаракат қилмаяпти”.

 Маърузада Ўзбекистондан ёки у орқали эркаклар, аёллар ва болалар олиб чиқилиб, улар мажбурий меҳнатга ва бошқа ахлоқсиз ишларга жалб этилаётгани таъкидланади.  
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.