Коллеж ўқувчисининг ўлими бўйича тергов ҳаракатлари бошланди
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси П.Ф.Боровский номидаги тиббий коллежда содир бўлган ҳамда жабрланувчининг ўлимига олиб келган шу коллеж талабасига оғир тан жароҳатларининг етказилиши факти бўйича дастлабки тергов ишлари бошланганини маълум қилади.
«2017 йил 3 май куни тахминан соат 14:00 ларда Яшнобод тумани ҳудудидаги 145-мактаб олдида Жасурбек Махамад ўғли Ибрагимовга нисбатан оғир тан жароҳатлари етказилганлиги ҳолати юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) аломатлари билан 1999 йилда туғилган Исломбек Абдужамилович Тулагановга нисбатан мавжуд бўлган жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳозирда бошқа шахсларнинг мазкур жиноятга алоқадорлиги текширилмоқда. Тергов ҳаракатлари юзасидан қўшимча маълумотлар бериб борилади», дейилади хабарда.
Шарҳлар