Янги йўл ўтказгич қурилиши транспорт ҳаракатида муаммоларни яратмоқда
Тошкент шаҳар ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Шимолий вокзал ёнида қурилаётган янги йўл ўтказгич туфайли пойтахт йўлларида юзага келган доимий тирбандликлар ва мураккаб вазиятга изоҳ берди.
Шимолий вокзал ёнида янги йўл ўтказгич қурилиши муносабати билан Тошкентнинг марказий қисмини шаҳарнинг йирик шарқий туманлари ва шаҳар атрофидаги ҳудудлар билан боғловчи магистраль ёпилиб қолди.
Бу катта ҳажсдаги йўл трафигига мослаштирилмаган бир нечата айланма йўлга жиддий юклама тушишига олиб келди. Айтиш жоизки, бу йўллар тор бўлиб, асосан маҳаллалар орасидан ва таълим муассасалари ёнидан ўтади, шу боис уларнинг кўпгина участкаларида тезликни чеклаш белгилари қўйилган бўлиб, бу вазиятни янада чуқурлаштирмоқда.
Пойтахт ЙҲХБ да йўл ўтказгич қурилиши муносабати билан ҳайдовчиларда ҳақиқатан ҳам айрим қийинчиликлар юзага келганини тан олишди.
«Биз йўл назорати бўлими билан маслаҳатлашдик, бироқ ушбу вазиятда тирбандликлар масаласини ҳал этиш қийин. Йўл ўтказгич ишга тушиши билан барча муаммолар ҳал бўлади. Биз тезликни чеклаш белгиларини олиб ташлолмаймиз, чунки бу аҳоли зич яшайдиган ушбу маҳаллаларда пиёдаларнинг ҳаётини хавф остига қўйиши мумкин. Шу боис ҳайдовчилардан мазкур масалага тушуниш билан қарашларини илтимос қиламиз», — дейди Тошкент шаҳар ИИБ ЙҲХБнинг жамоатчилик билан алоқалар бўлими инспектори, майор Алишер Абдуқодиров.
Эслатиб ўтамиз, лойиҳа доирасида қурилиш хизматлари эни 30 метр ва узунлиги 346 метр бўлган кўприкни реконструкция қилиш ниятида. Ушбу кўприкка эни 22 метр ва узунлиги 281 метр келадиган янги қисм уланади. Натижада, йўл ўтказгичнинг умумий узунлиги 621 метрни ташкил этади. Бунда у тураржой массивларига тегиб кетмаслик учун қайрилма шаклда барпо этилади. Бундан ташқари, кўприк чеккалари бўйлаб махсус пиёда йўлкалар қурилади, дея хабар беради Спутник нашри.
Ҳозирча қурилиш қачон тугаши маълум қилинмаяпти.
Шарҳлар