Энди «1060» қисқа рақами орқали давлат органларига шикоят қилиш мумкин
Интерфаол давлат хизматларининг ягона портали тарқатган хабарга кўра, Call-center (8-800-200-1818) хизмати янги “1060” қисқа рақамини ишга туширди.
Энди пойтахт ва вилоятлар аҳолиси шаҳар ёки мобил телефон орқали ушбу қисқа рақамга қўнғироқ қилиши мумкин. Ушбу хизмат бепул ҳисобланади. Қўнғироқ фақат абонентнинг чиқувчи шаҳар қўнғироқлари бўйича амалдаги тарифига биноан тўланади.
Мурожаат қилувчилар ушбу рақамга қўнғироқ қилган ҳолда давлат органларига ўз аризалари, шикоятлари ва таклифларини қолдиришлари мумкин.
Улашиш:
Шарҳлар