Закот, фитр садақа ва фидянинг бу йилги миқдори белгиланди

Закот

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов  Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг 2014 йилги Закот, фитр садақа ва фидя миқдори бўйича қарорини имзолади.

Унга кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг милодий 2014 йил учун ЗАКОТ нисоби 1 гр. олтиннинг бугунги кундаги бозордаги ўртача нархи 80.000 сўм эканлигини эътиборга олиб, 85 гр. олтин ҳисобидан закот нисоби 6.800.000  сўм эканлиги ва мазкур сумманинг қирқдан бир ҳиссаси, яъни 170.000 сўм закот чиқариш тўғрисидаги хулосасини маъқуллади, деб ёзади muslim.uz нашри.

Бу йилги Фитр садақаси миқдори вилоят, шаҳар ва туман бозорларидаги 2 кг. буғдой нархидан келиб чиққан ҳолда белгиланди (масалан Тошкент шаҳар бозорида 1 кг. буғдойнинг нархи ўртача 1000 сўм бўлса, демак 2 кг. буғдой нархи 2.000 сўм бўлади). 

Бу йилги Фидя миқдори бир оч одамнинг бир кунлик озиқ-овқати баробарида бўлиб, ўртача 12.000 (ўн икки минг) сўм деб белгиланди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.