Урганчда яширин қиморхона фош этилди

Урганчда яширин қиморхона фош этилди

Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида қимор ўйинларини ташкил этиш бўйича учта ҳолатга чек қўйилди.
 
ИИВнинг “На посту” нашри маълумотларига кўра, биринчи иккита ҳолатда “уй қиморхонасини” шу шаҳар фуқаролари Ўктам А. ва Аъзамбой Т.лар ташкил қилган.
  
«Улар ўз уйида ўнлаб одамларни тўплаб, ярим тунгача қарта ўйинларини уюштирган. Ўйинга тикилган пуллар фақат нақд кўринишда қабул қилинган. Бундан ташқари, қимор ўйинлари ичкиликбозлик билан бирга кечган.

Яна бир қимор ишқибози вилоятнинг Шовот туманида истиқомат қилувчи  Баҳром К. ўзига тегишли бўлган автомобиль ювиш жойида қимор ўйинлари клубини очган.

Юқоридаги учала факт бўйича жиноят ишлари қўзғатилди. Ҳар бир ҳолатда тикилган пуллар кўринишидаги бевосита далиллар мавжуд бўлиб, қонунбузарларнинг айби исботланди. Ҳозир улар Ўзбекистон Жиноят кодексига мувофиқ жазони кутмоқда”, – дея қайд этади 12news.uz мазкур нашрга таянган ҳолда.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.