Тошкентдаги «Чорсу» меҳмонхонаси қандай кўринишда бўлади? (фото)
Тармоқда ҳамон таъмирлаш ишлари кетаётган (ёки бошланмаётган) “Чорсу” меҳмонхонаси макетининг фотосуратлари пайдо бўлди, деб ёзади Kun.uz нашри Shov-shuv.uz сайтига таянган ҳолда.
Мазкур меҳмонхона 1982 йилда барпо этилган бўлиб, ўшанда у “Москва” номи билан аталарди. Ўзининг жойлашуви ва ноёб меъморий қиёфаси туфайли тез орада меҳмонхона пойтахт размларидан бирига айланади. Kdesignandart.blogspot.com блоги муаллифининг ёзишича, бино 23 қаватдан иборат бўлиб, унда 452 та хона мавжуд:
2000 йиллар бошида меҳмонхона таъмирлаш ишларига ёпилади. Бу вақт ичида бинони реклама баннерлари “безаб” турди, аҳоли орасида эса уни ё туркиялик, ё кореялик ишбилармонларга сотишгани ҳақидаги миш-мишлар юрди.
Мавжуд маълумотларга кўра, бино пойдеворида катта ёриқлар бор бўлиб, уларни бартараф этишнинг иложи бўлмаяпти. Меҳмонхонанинг ўзи эса бир неча йилдан буён қурилиш девори билан ўралган.
2010 йилда ҳукумат қарори билан меҳмонхона 2012 йил 1 сентябрга қадар фойдаланишга топширилиши керак эди, бироқ бу номаълум сабабларга кўра юз бермади.
2012 йилда меҳмонхона 2013 йил июлида фойдаланишга топширилиши кўрсатилган яна бир ҳужжат имзоланди, аммо бу ҳам содир бўлмади.
Ҳозирги кунда бино ҳамон қурилиш девори билан ўралган бетон каркас кўринишида турибди. Таъмирлаш ишлари тугалланмаган.
Фотосурат: © Pixland.uz, Shov-shuv.uz, kdesignadart.blogspot.com
Шарҳлар