1 июлдан Наманган жамоат транспортида йўлкира ҳақи ошди
Наманган вилояти ҳокими Баҳодир Юсупов 2014 йил 1 июлдан шаҳар ичида ва шаҳар атрофида қатновчи йўловчи транспортининг хизмат кўрсатиш тарифлари ошиши тўғрисидаги қарорни тасдиқлади, деб ёзади 12news.uz.
Унга кўра, шу йилнинг 1 июлидан бошлаб шаҳар йўловчи транспортида йўлкира ҳақи бир марта юриш учун 600 сўмга кўтарилди.
Бундан олдин 2014 йил 15 июндан бошлаб йўлкира ҳақи пойтахтда 1000 сўмга, 25 июндан бошлаб эса Самарқандда 700 сўмга қимматлагани ҳақида хабар берилганди.
Улашиш:
Шарҳлар