Жамоат транспорти учун ягона тўлов карталари дастлаб метрополитенда жорий этилади

Жамоат транспорти учун ягона тўлов карталари дастлаб метрополитенда жорий этилади

Тошкент шаҳри жамоат транспортида ахборот-коммуникация технологияларини йўлга қўйиш мақсадида жамоат транспортининг барча турларида йўлкира ҳақини ягона тўлов картаси ёрдамида тўлаш тизимини жорий қилиш кўриб чиқилмоқда, деб ёзади  “Toshshahartransxizmat” АКнинг расмий сайти. 

Лойиҳанинг дастлабки босқичида электрон тўловлар тизими Тошкент метрополитенида жорий этилиши кўзда тутилган. 

Шу муносабат билан «Toshshahartransxizmat» акциядорлик компанияси лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш тажрибасига эга компанияларни ҳамкорликка чақиради. 

Фотосурат: Мехико метроси. ©Wikimedia.com

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.