Ўзбекистонда 100 та кўчма дорихона ташкил этилади

Ўзбекистонда 100 та кўчма дорихона ташкил этилади

Тез орада Ўзбекистонда 100 та “кўчма дорихона” ташкил этилади. Ушбу мақсадда “Dori-Darmon” акциядорлик компанияси шартнома тузиб, «Дамас» русумидаги 50 та ихтисослашган автомобил харидини тўлади, дея хабар беради компания матбуот хизмати.

Изометрик фургонли ихтисослашган автомашиналар кўчма дорихоналар учун зарур бўлган ускуналар билан жиҳозланган. Уларнинг асосий вазифаси қишлоқлар ва узоқ тоғли ҳудудлар аҳолисини дори воситалари билан таъминлашдан иборат.

Эслатиб ўтамиз, “кўчма дорихоналар” фаолияти ҳукумат қарори билан 2010 йилда бошланган эди. Айни пайтда улар ҳудудларда маҳаллий ҳокимиятлар билан мувофиқлаштирилган жадвал бўйича ўз фаолиятини юритмоқда.  

Фотосурат: © doridarmon.uz

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.