Қорақалпоғистонда 11 йил ичида 144 та болалар спорти иншооти ва 12 та болалар мусиқа ва санъат мактаби фойдаланишга топширилди
2003-2013 йилларда Қорақалпоғистонда Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағи ҳисобидан 114 та болалар спорти иншооти, 12 та болалар мусиқа ва санъат мактаби қурилиб, фойдаланишга топширилди, деб ёзади ЎзА.
Бу борада Тўрткўлда ҳам муайян ишлар амалга оширилмоқда. Тумандаги мавжуд спорт мажмуаларида 10 мингга яқин ёшлар, жумладан, 3 минг 900 дан зиёд қизлар волейбол, теннис, футбол, кураш, дзюдо, бокс, бадиий гимнастика, енгил атлетика ва шахмат-шашка билан мунтазам шуғулланмоқда.
Ёшлар билан 174 нафар малакали ўқитувчи-мураббий машғулотлар олиб бормоқда. Шулардан 40 нафарга яқини хотин-қизлардир. Умумтаълим мактабларидаги спорт заллари 32 турдаги спорт анжомлари билан таъминланган.
Туманда қизларни спортга жалб этиш борасида ҳам муайян ишлар амалга оширилмоқда. Масалан, бадиий гимнастика билан 2009 йилда 40 нафар қиз шуғулланган бўлса, жорий йилда уларнинг сони 600 дан ошди.
Фотосурат: ©Wikimedia.com
Шарҳлар