Ўзбекистон Россиядан С-300 зенит комплексларини олиши мумкин
МДҲ ягона ҳаво ҳужумига қарши мудофаа зонаси доирасида Кавказ ва Марказий Осиё ҳаво ҳужумига қарши зонасини яратиш режалаштирилмоқда, деб ёзади Rusplt.
Хусусан, Россия Белоруссияга беғаразлик асосида С-300 зенит комплексларини бериш бўйича шартномани имзолади. Ушбу тизим МДҲдаги Шарқий Европа ягона ҳаво ҳужумига қарши мудофаа зонасининг асосига айланиши мўлжалланган.
2013 йил бошида Россия Қозоғистон билан ҳам бу борада битим имзолаганди. Унга кўра Россия ушбу мамлакатга буғаразлик асосида С-300 зенит комплексларини етказиб бериш мажбуриятини олган. Шунингдек, ягона тизимга Арманистон, Ўзбекистон ва Тожикистон ҳам қўшилиши кутилмоқда.
Фотосурат: © Итар-Тасс
Улашиш:
Шарҳлар