Ўзбекистон ОЎЮда апелляция муддати 30 кундан 15 кунгача қисқартирилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 июндаги қарори билан Ўзбекистон ОЎЮда апелляция муддати қисқартирилди, деб ёзади Daryo.uz.
Энди кириш имтиҳонларининг натижаларидан қониқмаган абитуриентлар натижалар эълон қилинган кундан бошлаб 15 кун давомида апелляция бериш ҳуқуқига эга. Бундан олдин ушбу муддат 30 кунни ташкил этарди.
Эслатиб ўтамиз, ОЎЮга ҳужжатларни қабул қилиш ишлари 20 июль куни якунланади. Кириш имтиҳонлари 1 августда бўлиб ўтади. Тест натижалари 15 августда эълон қилинади.
Фотосурат: © Daryo.uz
Улашиш:
Шарҳлар