Санитария-эпидемиология хизмати: Тарвузлар истеъмолга яроқли

Санитария-эпидемиология хизмати: Тарвузлар истеъмолга яроқли

Тошкент шаҳар Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази (ДСЭНМ) полиз экинлари саломатлик учун хавфли экани тўғрисидаги маълумотни оғзаки тарзда рад этди, деб ёзади UZ24 нашри.

Марказ вакилининг сўзларига кўра, барча мева ва сабзавотлар ҳамда полиз экинлари ҳар куни лабораторияларда нитратлар миқдорига текширилади. Бундай текширувлардан биттаси бевосита ДСЭНМ туман лабораториясида, иккинчиси эса Давлат ветеринария бошқармасининг ветеринария-санитария экспертизаси томонидан текширилади. Шундан кейингина мева-сабзавотлар билан тасдиқланган жойларда савдо қилишга рухсатнома берилади.   
    
Агар текширилаётган маҳсулот санитария меъёрларига тўғри келмаса, у йўқ қилинади. Бундай ҳолат июнь ойида ҳандалаклар билан содир бўлганди, уларда саломатлик учун хавфли бўлган моддалар аниқланган эди. Шу боис улар зудлик билан йўқ қилинди.

Бундан олдин ижтимоий тармоқларда ҳам истеъмолчиларнинг бозор ва супермаркетларда сотилаётган тарвузларга нисбатан шикоятлари пайдо бўлганди. Қатор харидорлар юқорида тилга олинган полиз маҳсулотларини истеъмол қилганидан сўнг заҳарлангани қайд этилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.