Ўзбекистонда шошилинч ёрдам хизматини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими яратилади
2014-2016 йилларда Ўзбекистонда шошилинч ёрдам хизматини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими яратилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 11 июлдаги 190-сонли қарорида мазкур лойиҳа Корея Республикаси томонидан молиялаштирилиши қайд этилади.
Лойиҳа доирасида шошилинч ёрдам хизматининг ягона диспетчерлик коммуникация марказини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимини яратиш кўзда тутилган.
Унга кўра телекоммуникацион ва технологик инфратузилмани яратиш, кичик станциялар ва тез ёрдам бригадаларини вилоят даражасигача жиҳозлаш (шу жумладан, чекка жойларни ускуналар ва GPS билан жиҳозлаш), амалий дастурий таъминотни етказиб бериш ва ўрнатиш каби ишлар амалга оширилади.
Лойиҳани амалга ошириш учун Корея Республикаси 3 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажаратади.
Шарҳлар