«BUYUK KELAJAK» ҲННТ Ўзбекистоннинг 2035-йилгача узоқ муддатли ривожланиши Стратегиясининг концепцияси лойиҳаси бўйича жамоат эшитишлари бошланганини эълон қилади
«BUYUK KELAJAK» экспертлари тайёрлаган стратегия Концепцияси лойиҳасига оид материаллар билан рус, ўзбек ва инглиз тилларида танишиш, ўзингизнинг шарҳ ва фикрларингизни ушбу сайт орқали қолдиришингиз мумкин.
2018-йилда давлатнинг ҳар томонлама кўмаги билан ташкил қилинган, «BUYUK KELAJAK» экспертлар кенгаши 35 давлатдан зиёд, жумладан Россия, АҚШ, Германия, Буюк Британия, Бельгия, Канада, Дания, Швейцария, БАА, Саудия Арабистон, Хитой Халқ Республикаси, Сингапур, Япония, Туркия, Қозоғистон, Финляндия ва бошқа давлатларда истиқомат қилувчи 300 дан ортиқ мутахассис-ватандошларни бирлаштиради. Кенгаш улкан потенциалга эга “интеллектуал марказ”ни ифодалаган ҳолда, ўз ҳаракатларини навқирон давлатимиз манфаатлари учун йўналтириши зарур. Ҳозирги вақтда, ҲННТ «BUYUK KELAJAK» олдига қўйилган мақсадларга эришиш учун қуйидаги вазифаларни амалга оширмоқда:
- Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш стратегияси концепциясини ишлаб чиқиш;
- Ўзбекистон Республикасининг 2035 – йилгача бўлган узоқ муддатли ривожланиш моделини амалга оширишда кўмаклашиш;
- Ўзбекистон Республикасининг 2035 – йилгача бўлган узоқ муддатли ривожланиш моделини жорий қилиш бўйича батафсил режа ишлаб чиқиш;
- Ўзбекистон Республикасининг 2017-2021 йилларда бешта устувор йўналиш бўйича ривожланиш стратегияси доирасидаги амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳар томонлама, экспертлар томонидан қўллаб-қувватлаш .
Мамлакат тарихида илк бор, бир неча юз олим ва амалиётчиларнинг кўмаги билан қисқа муддатта «Ўзбекистон Республикасининг 2035-йилгача ривожланиш стратегиясининг концепцияси» дея ном олган ўта муҳим ҳужжат тайёрланди.
Стратегия Ўзбекистоннинг 2035-йилгача ривожланишининг 4-та сценарийсини ифодалайди:
- эволюцион сценарий – муваффақиятсиз амалга оширилган ислоҳотлар ҳолатида ташқи ижобий конъюнктура;
- пессимистик сценарий – муваффақиятсиз амалга оширилган ислоҳотлар ҳолатида ташқи салбий конъюнктура ва ташқи инқирозлар;
- динамик сценарий – ташқи ижобий конъюнктура ва йирик инвестиция ҳажми вақтида ислоҳотлар амалга оширилади;
- прогрессив сценарий – ташқи салбий конъюнктура ва ташқи инқирозлар вақтида ислоҳотлар амалга оширилади.
Стратегия Концепцияси лойиҳаси мамлакатнинг динамик сценарий бўйича ривожланишини кўзда тутиб, юртимизни дунёнинг 50 та иқтисодий ривожланган давлатлар қаторига қўшишни мақсад қилган. У давлат бошқарувини ислоҳ қилиш, иқтисодий ва ижтимоий соҳанинг ривожланиши, ҳамда инновация ва технологияларни қўллаб-қувватлаш каби ҳал қилувчи йўналишлардан иборат.
Давлат бошқарувини ислоҳ қилиш йўналишида, лойиҳа томонидан қонунчилик базасини такомиллаштириш, суд тизимини ислоҳ қилиш, аҳолининг сиёсий маданиятини кўтариш, ислоҳотларни унумли амалга ошириш ва давлат бошқаруви институтларини такомиллаштириш бўйича вазифалар белгилаб берилган. Буларнинг барчаси Ўзбекистоннинг халқаро индекслардаги ўрнини кўтарилишини таъминлаши зарур.
Иқтисодиётда саноат, хизматлар соҳаси ва қишлоқ хўжалигининг ривожланиши режалаштирилмоқда. Тадбиркорлар ташаббускорлигига, уларнинг молиявий имкониятлар билан таъминланишига алоҳида эътибор қаратилади. Иқтисодиётда чуқур таркибий ўзгаришларга асосланган ҳолда, 2035 йилга бориб, мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти 479 миллиард долларга етиши кўзда тутилган.
2018 йил 28-29 июнь кунлари «Ўзбекистон-2035» биринчи халқаро форуми бўлиб ўтади, унда ҳужжатни тузиш бўйича асосий ёндашувлар муҳокама қилинади. «Дала тадқиқотлари» давомида вазирликлар ва идораларда учрашувлар ўказилади, асосий ма'лумотлар йиғилади, бунинг асосида иқтисодиётнинг ҳозирги ҳолати таҳлил қилинади. Экспертларнинг таклиф ва мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясининг 2035 йилгача мўлжалланган концепциясининг дастлабки нусхаси тайёрланади. 2018 йил декабр ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти идораси вакиллари учун Тараққиёт стратегияси лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтади.
2035 йилнинг 5-6 феврал кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган «Ўзбекистон 2035» иккинчи халқаро форуми Ўзбекистон Республикасининг 2035 йилгача ривожланиш стратегияси концепцияси устида ишлашнинг навбатдаги босқичи бўлади. Концепциянинг кенг қамровли муҳокамаларида депутатлар, давлат органлари, илмий ва таълим муассасалари, халқаро ташкилотлар вакиллари томонидан қимматли мулоҳазалар ва тавсиялар берилади. Қабул қилинган фикрлар Стратегия концепцияси лойиҳасининг материаллари шарҳлар асосида такомиллаштирилади ва тўлдирилди.
Жамоатчилик эшитишларида Ўзбекистоннинг барча фуқаролари, жинси, миллати ва фаолият туридан қатъий назар, иштирок этиши мумкин. Шарҳлар ва фикрлар жамоатчилик эшитишлари бошланган кундан бошлаб 30 кун давом этади.
Жамоатчилик эшитишлари давомида қабул қилинган фикр ва мулоҳазалар асосида Стратегия концепцияси лойиҳаси қайта кўриб чиқилиб, мамлакат раҳбариятига тақдим этиш учун тайёрланади.
“BUYUK KELAJAK” ҲННТ Ўзбекистон фуқароларини Стратегия концепцияси лойиҳасининг материалларини муҳокама қилишда http://uzbekistan2035.uz/uz сайтида шарҳлар қолдириш орқали фаол иштирок этишга чорлайди. Юртимиз келажагига бефарқ бўлманг!
https://uzexpertsovet.com/o-buyuk-kelazhak/
Telegram: https://t.me/officialBuyukKelajak
Facebook: https://www.fb.me/INGOBuyukKelajak
Youtube: https://www.youtube.com/c/BUYUKKELAJAK
Instagram: https://bit.ly/2sytA4q
Батафсил маълумот олиш учун «BUYUK KELAJAK» ахборот марказига мурожаат қилинг:
Шарҳлар