Ўзбекистон корхоналарида «Кайдзен» ва «Шиндан» тизимлари жорий этилади
Ўзбекистон корхоналарида “Кайдзен” бошқарув методикаси ва “Шиндан” тизимини жорий этиш мўлжалланмоқда. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 11 июлдаги 190-сонли қарорига кўра, айни пайтда ушбу лойиҳалар устида муайян ишлар олиб борилаётир.
Ўзбекистон корхоналарида “Кайдзен” лойиҳасини жорий этиш қуйидагиларни кўзда тутади:
– Савдо-саноат палатаси (ССП) ҳузурида “Кайдзен” бошқарув методикасини жорий этиш марказини ташкил қилиш;
– “Кайдзен” методикаси бўйича халқаро тажрибани тадқиқ қилиш ва уни Ўзбекистон корхоналарида жорий этиш;
– “Кайдзен” методикаси бўйича корхоналарни бошқариш соҳасида маҳаллий мутахассисларни тайёрлаш.
“Шиндан” тизимини жорий этиш лойиҳасида эса қуйидагилар кўзда тутилган:
– “Шиндан тизимини жорий этиш” бўйича илмий-методик материалларини ишлаб чиқиш (кичик бизнес корхоналарининг диагностикаси ва маслаҳатлар бериш);
– Япониядаги кичик бизнес корхоналарини Ўзбекистонга жалб этишга кўмаклашиш;
– республика тадбиркорларига кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш мақсадида ССП ходимларининг “Шиндан” тизимини жорий этиш масалалари бўйича малакасини ошириш (шу жумладан, ҳудудлардаги ходимларнинг ҳам).
Иккала лойиҳани амалга ошириш мос равишда $400 000 ва $100 000 га баҳоланмоқда.
Шарҳлар