Марказий банкда сўм қийматининг тушиб кетиши билан боғлиқ вазиятга изоҳ беришди
Июль ойининг иккинчи ярмидан сўмнинг долларга нисбатан тушиб кетиши бошланди, унинг шиддат билан тушиши эса охирги ҳафта давомида яққол кўзга ташланди. Марказий банкда буни ташқи ва ички омиллар билан боғлашмоқда.
Ташқи омиллар – Ўзбекистоннинг савдо бўйича шерикларида миллий валютанинг қадрсизланиш тенденцияси. Ички омиллар импорт билан шуғулланадиган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан чет эл валютасига бўлган талабнинг ошиши бўйича турғун тренднинг юзага келиши билан боғлиқ.
Марказий банк валюта интервенцияларини амалга оширишда валюта курсининг кундузги ўзгаришлари бўйича кенгроқ коридорга ўтмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар