Бузилиши керак бўлган қурилмаларни баҳолаш тартибининг лойиҳаси муҳокамага тақдим этилди
Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасида қурилмаларни баҳолаш буюртмачиси сифатида фақат мулкдорни белгилаш таклиф этилмоқда. Бунда баҳолаш ишларини ўтказиш билан боғлиқ харажатлар унга тўланадиган зарар суммасига киритилади, объектни қайта баҳолаш ишларига йўл қўйилмайди.
Қарорда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари учун бузилиш ишлари бошланишидан олдин қурилмалар мулкдорлари билан тушунтириш ишларини мажбурий тартибда ўтказишини белгилаб қўйиш таклиф этилди.
Бунда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари баҳолаш ишларининг буюртмачиси сифатида чиқишга ва баҳолаш ташкилотлари билан баҳолаш ишларини ўтказиш бўйича шартномалар тузишга ҳақли эмас.
Ҳужжатда баҳолаш жараёнига аралашиш ёки буюртмачи ёки учинчи шахслар томонидан баҳоловчиларга босим ўтказиш тақиқланиши ҳам кўрсатилган.
Қарор лойиҳасига таклифларни 23 августгача киритиш мумкин.
Шарҳлар