Ўзбекистонсиз Каспий муаммосини ҳал қилиб бўлмайди

24-25 сентябрь кунлари Астраханда бешинчи Каспий медиафоруми бўлиб ўтади. Ўзбекистон Каспий денгизига чиқмайди. Бироқ мамлакатимизнинг минтақадаги сиёсий, иқтисодий аҳамияти шунчалик каттаки, бу сафарги юбилей форумига ташкилотчилар ўзбекистонлик ҳамкасбларини ҳам таклиф қилишди. Шу муносабат билан ҳатто янги сиёсий-иқтисодий таъриф – Катта Каспий номи ҳам туғилди.
 
Бу йил журналистларимиз ва сиёсатшуносларимиз Россия, Қозоғистон, Озарбайжон, Туркманистон ва Эрон вакиллари билан мунозараларда қатнашадилар. Форум ташкилотчиси – “Каспий Евразия” халқаро маркази.
 
Форум иштирокчилари ривожланиш ва хўжалик алоқаларини мустаҳкамлашдан тортиб, то халқаро майдонда таҳдидларга биргаликда қарши курашишгача бўлган кенг муаммолар доирасини муҳокама қилиш ниятида. Айнан шу ерда Ўзбекистон ОАВнинг реал тажрибаси Катта Каспий матбуоти томонидан талабга эга бўлиши мумкин. Ўзбекистон вакиллари ҳам охирги икки йил ичида ОАВ эркинлигининг ривожланиши, журналистларнинг ҳам мамлакат ичкарисида, ҳам ташқарисида таълим олишини ташкиллаштириш тажрибаси ҳақида гапириб беришни мақсад қилиб қўйган.
 
Бугунги кунда матбуотнинг муҳим вазифаларидан бири – бу постсовет ҳудудидаги одамлар ўртасида алоқаларни янги даражада йўлга қўйишдир. Ўзбекистон журналистларининг бу борада тажрибаси катта. Бу йил Астрахан делегацияси Хоразмда бўлганида, унинг лойиҳалари миллий матбуотда кенг ёритилди, бу эса, ўз навбатида, уларнинг муваффақиятли амалга ошишига хизмат қилди. Шу билан бирга, ўзбекистонлик газетхонлар ватандошларимизнинг Астрахандаги ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги хабарларни қизиқиш билан ўқийдилар. Айни пайтда Астрахандаги доимий ўзбек диаспорасининг сони 5 минг кишини ташкил қилади, аммо ёз фаслида уларнинг сони 25 мингга етади. 1996 йил апрелидаёқ бу ерда “Астрахан области Ўзбекистон маданияти жамоатчилик ташкилоти” рўйхатдан ўтказилган бўлиб, 1997 йилда Наврўз байрамини ўтказиш ғояси туғилган. Эндиликда ушбу байрам область миқёсида нишонланмоқда.    
 
“Ўзбекистон” ташкилотининг раҳбарлари маҳаллий ҳокимият органларида ҳам тақдим этилган. Ўзбек миллий бизнеси эса ҳозирча асосан савдо-сотиқ билан тақдим этилган. Астрахандаги энг йирик бозорда “Ўзбек-бозор” павильонини кўриш мумкин.

Ўзбекистонликларнинг Россия жануби билан алоқалари “халқ дипломатияси” даражасида ўрнатилган. Энди журналистлар уларни янги даражага кўтариши қолди, холос.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.