Тошкент бекатлари

Тошкент бекатлари

Пойтахт ҳокимлиги маълумотларига кўра, Тошкентда 761 та бекат тадбиркорлик субъектларига берилган. Бу дўкон, қаҳвахона, вейпшоп, хизматлар марказлари (ксерокопия, электрон тўлов пунктлари) очилган бекатлардир.

Ушбу бекатлар тадбиркорларга қайси ҳуқуқий асосларда берилгани ҳақидаги Anhor.uz саволига Тошкент ҳокимлиги жавоб бермасдан, Транспорт вазирлигига мурожаат қилишни маслаҳат берди.

Транспорт вазирлиги таҳририят сўровини эътиборсиз қолдириб, жавоб беришни ўзига эп кўрмади. Бекатларни тадбиркорларга ажратишга тендерлар афтидан ўтказилмаган, яъни ҳокимлик яна тегишли сўровга жавоб бермади. Бунинг устига ҳокимият сайтида тендер ҳақида ҳам маълумот йўқ.

“Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонуннинг 5-моддаси тендерлар ҳақидаги маълумотларни сайтга жойлаштиришни белгилайди. Шу ўринда 2019 йил 7 октябрда ҳокимлик сайтига планшетлар хариди бўйича фақат битта тендер ҳақида эълон жойлаштирилганини таъкидлаш жоиз.

Ўтказилган мониторинг шуни кўрсатдики, савдо нуқталари ва умумий овқатланиш нуқталарига эга Тошкент бекатлари асосан шаҳар марказида жамланган, шаҳар чеккаларида эса баъзан бекатлар йўқ бўлган ҳолатларни ҳам кузатиш мумкин.

Айрим ҳолларда бекат мажмуаларининг эгалари йўловчилар ҳақида умуман унутиб қўйишади: бекатда дўкон ёки умумий овқатланиш нуқтаси бўлиши мумкин, аммо йўловчи транспортни кутиб туриши мумкин бўлган жой йўқ. Баъзида мавжуд бекат ёнидан кутилмаганда бекат мажмуаси “пайдо бўлиб қолади”ган ва унда бекатда узоқроқ вақт кутиб туриш учун ноқулай шароитлар яратиладиган, яъни кўп ҳолларда ўтиш жойлари товарлар ва музлатгичлар билан тўсиладиган ҳолатлар ҳам кузатилади. Бекатда мини-маркетдан ташқари дорихона, вейпшоп, кийим-кечак дўконларини топиш мумкин. Яъни автобусни кутиш вақтини “мароқли қисқартириш” мумкин…

Дўконнинг бекатдаги жойлашуви автотранспорт ҳаракатига ҳалақит беради, тиқилинчларни ва фавқулодда ҳолатларни яратади. Бу ердаги умумий овқатланиш нуқталари санитария нормаларига унчалик амал қилиб ўтирмайди, уларда кўп ҳолларда касса аппаратлари ҳам йўқ.

Бекат мажмуаларида тез-тез учрайдиган камчиликлардан бири – бу йўналишлар ҳақида маълумотнинг, мобиллиги паст бўлган фуқаролар ва болали ота-оналар учун шароитларнинг йўқлигидир. Кўп ҳолларда ташқи реклама йўловчилар ва транспорт ҳайдовчиларининг кўриш обзорини тўсиб қўяди.

Лойиҳани кўриш учун суратни босинг.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.