Пуллар қандай қилиб урушда ғолиб чиқиши, статистика эса долларни енгиши мумкин

Пуллар қандай қилиб урушда ғолиб чиқиши

Бугун Ўзбекистон – жаҳон учун очиқ мамлакат. Сиз билан биз ҳам, ўз истагимиздан қатъи назар, дунёни “тларзага солаётган” воқеаларнинг бир қисмимиз. Ўтган ҳафта якунида Вашингтон берган баёнотлар дунёни титратиб юборди. Қоидага кўра, улар пулга тааллуқли эди…

Биринчи хабар – статистика учун долларлар
 
Дам олиш куни муносабати билан ташқи савдо идораларимиз Вашингтонда USTR (АҚШнинг Савдо вакили офиси)дан ҳали хабарлар олгани йўқ. Улар учун Anhor.uz дан ушбу хабарни олиш ёқимли бўлади.
 
Икки ҳафта давомида учта мамлакат Украина, Ўзбекистон ва Таиланднинг ташқи савдо сиёсати Американинг кўп сонли қонунлари ва қоидаларига мувофиқлиги бўйича жуда пухта текширилди. Ҳафта ўртасида ОАВ хавотир билан афтидан америкаликлар бизнинг ЕОИК билан ўзаро алоқаларимиз бўйича режаларимиздан норози экани ҳақида маълум қилди. Бу нима бўпти… USTR бизнинг Америка санкциялари остидаги Россия фирмалари билан бизнес шартномаларимизни ўрганишни бошлаган – бу жиддий масала. Мана, шанба куни ҳукм ҳам чиқарилди.
 
Таиланднинг омади чопмади: USTR Таиланд ҳукумати трансгендерлар, бесоқолбозлар, мажбурий қочоқлар ва ҳ.к.ларнинг ҳуқуқлари ҳақида унчалик қайғуриб ўтирмаслигини баҳона қилиб барча савдо имтиёзларини бекор қилди. Мени бесоқолбозларнинг ҳуқуқларига амал қилиш талаби бироз кулгимни қистатди: мусулмон мамлакатига шундай талаб қўйиладими? Хўш, биз Қуръонга амал қилишимиз керакми ёки Америка Конгрессига? Нима бўлганда ҳам Таиланд энди йиллик ҳисобда $1,3 млрд.ни йўқотади.

Украина омадли чиқди: бундан олдин АҚШ бу мамлакат учун айрим савдо имтиёзларини бекор қилган эди, шу боис мамлакат йилига $36 млн дан зарар кўраётганди. Энди океан ортидагилар ҳаммасини яхшилаб кўриб чиқиб, қарор қилишди: ҳаммаси яхши.   

Мамлакатимизга тўхталадиган бўлсак, статистикамиз бизнесда ҳам, ташқи сиёсатда ҳам доим кўкда. Бесоқолбозлар борасида Меморандумда ҳеч нима топа олмадим… Жуда пухта текширув бизнинг бу борада ҳам олий мақомимизни тасдиқлади.
 
Иккинчи хабарбош учун долларлар
 
Шанба ва якшанба кунлари Яқин Шарқда ИШИД тўдабошисини йўқ қилиш учун $25 млн мукофот пулини ким олиши борасида баҳс-мунозара кетди. Бир кун олдин 8 та вертолёт Идлиб зонасида Бариш қишлоғи яқинига қўниб, у ерда ал-Бағдодийга ҳужум қилди. Кўнгилсизликни қаранг-ки, у чегара томонга ҳаракатланаётиб ўша ерда ўзининг иккита хотини билан тунаб қолган экан. Уларнинг учаласи ҳам камикадзе белбоғини ишга туширган. Бир пайтлар файласуф олим, профессор бўлган, эндиликда эса қонхўр жангари ал-Бағдодий ана шу тарзда ўз жонига қасд қилган.
ИШИД етакчисининг ўлими ҳақидаги хабарлар биринчи марта пайдо бўлаётгани йўқ. 2015 йил февралда “Ал-Арабия” канали Ироқнинг Ал-Қаим ҳудудида ўнлаб террорчилар йўқ қилингани ҳақида хабар берганди, тахминларга кўра уларнинг орасида ал-Бағдодий ҳам бўлган. Бир ойдан кейин у оғир яралангани ва Суриянинг Эр-Ракка шаҳридаги касалхонада жон бергани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу хабарга энди кўпроқ ишониш мумкин эди, бунинг устига ИШИД жангарилари ҳатто янги етакчига қасамёд қилгани маълум бўлди. Ал-Бағдодий ўлгани ҳақидаги навбатдаги хабар 2016 йил июнь ойида пайдо бўлди – ОАВ маълумотларига кўра у Раккага берилган авиазарбалар натижасида олинган жароҳатлардан ўлган. 2016 йил октябрь ойида ОАВ юқори мартабали жангарилар заҳарлангани, уларнинг орасида ИШИД етакчиси ҳам бўлгани ҳақида хабар тарқатди. Россия мудофаа вазирлиги 2017 июнь ойида ал-Бағдодий Раккага Россия авиацияси томонидан берилган зарбалар натижасида йўқ қилинганини маълум қилди.
 
2011 йилда АҚШ Давлат департаменти жангарилар етакчиси қаерда эканлиги ҳақидаги маълумот учун $10 млн мукофот пули ҳақида эълон қилганди. Бу йил нарх $25 млн га ошди. Шу боис америкаликлар ал-Бағдодийнинг ўлими ҳақида сал овоз чиқариб айтишлари билан, Ироқ разведкасининг бир нечта зобити америкалик ҳамкасбларидан ҳам баландроқ овозда ахборот агентликларига: “Бу бизнинг хизматимиз! Биз кузатдик ва топдик. Пулни қаердан олиш мумкин?” дейишмоқда. Идлиб Ироққа эмас, балки курдлар зонасига яқинроқ бўлгани учун SDF курд гуруҳлари пул ишлаб олиш имконини қўлдан бой бермасликка қарор қилган кўринади: уларнинг раҳбари генерал Мазлум Абдий якшанба куни жаҳли чиқиб, Reuters агентлигига шундай деди: “Биз уни 5 ой изладик! Пуллар – бизники”. Ҳозир, мен шу сатрларни ёзаётган пайтда курдларнинг катта делагацияси Ироққа ҳаммасига аниқлик киритиш учун жўнаб кетмоқда…
 
ИШИД – юз каллали аждарҳо

$25 млн. – ИШИДнинг навбатдаги етакчиси ўлимидан кейин журналистлар ва сиёсатчиларнинг эсида қоладиган ягона нарса. Унинг ўлими деярли ҳеч нимани ўзгартирмайди. Худди Сурия ва Афғонистонда Мулла Умар, бен Ладен ва унинг ўғли Ҳамза, Жума Намангоний ва собиқ полковник Гулмурод Халимов (балки ҳали тирикдир) ўлганидан кейин ҳеч нима ўзгармагани каби. Улар ер юзида Хуросон вилоятини яратиш мақсадидан воз кечмайди.  Шу ўринда мамлакатимиз ва одамларимиз жуда кўп тилга олинган яқинда юз берган бир воқеани қисқача эсга олайлик.
 
2017 йили Сайфулла Соипов Нью-Йоркда 8 кишини ўлдириб, 12 тасини жароҳатлаган пайтда, полиция комиссари Жон Миллер бу йигитнинг бевосита ИШИДдан йўриқномалар олганини айтганди. Ўша ал-Бағдодий эса ўзининг видеомурожаатида уни “қаҳрамон” деб атаган. Бу йил апрелдаги видеомурожаатда ал-Бағдодий “ўзбек биродарлар”ни Сурияда жонини аямасликка ва Хуросондаги курашни кенгайтиришга чақиради. Унинг охирги мурожаати 16 сентябрда бўлди: у “америкаликларнинг Афғонистондаги мағлубияти”ни қайд этиб, Хуросоннинг бошқа ҳудудларидаги босқинчиларга ва барча “ғайридинлар”га қарши курашиш вақти келганини билдиради. Яъни қаерда?..
 
Бу $25 млн. Давлат департаменти навбатдаги жангарининг боши учун берадиган охирги мукофот пулига ўхшамаяпти…
 
Шу ерда учрашгунча,
Юрий Черногаев.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.