Бухородаги уй бузишлар ҳақида таҳририятга хат: «Бир неча бор сўрашимизга қарамай, бир ойдан бери ҳеч қандай ҳужжат йўқ»
Ушбу хатни Anhor.uz журналистларидан бири Юрий Черногаев олди:
Сизга Бухоро шаҳри аҳолиси, аниқроғи шаҳримизнинг 2 та уйида истиқомат қилувчи фуқаролар мурожаат қилмоқда. Сизнинг Бокуда бўлиб ўтган ЮНЕСКОнинг 43-сессияси мавзуси бўйича мақолангизни ўқидик. Фикрингизга тўлиқ қўшиламиз! Қисқача қилиб қуйидагиларни маълум қиламиз: Уйларимиз Бухоронинг тарихий қисмидаги буфер зонасида жойлашган. Уйлар 2 қаватли. Бир ой олдин 28 сентябрь куни шаҳар ҳокими бизни тўплаб уйларимиз бузилиши ҳақида эълон қилди ва қурувчи компанияни тақдим этди. Мана бир ойдирки, бир неча бор сўрашимизга қарамасдан, ҳеч қандай ҳужжат йўқ.
Шу давр ичида бизга ҳар куни маънавий босим ўтказилди, уйларни бузишга розиликни имзолашга мажбур қилишяпти. Биз уйларни бузишни баҳоргача қолдиришни таклиф қилдик, чунки фарзандларимиз мактабга боради, мактаб ёнимизда, совуқда бизга ҳам қийин бўлмасди. Аммо биздан бузиш ишларини бошлаш учун уйларни бўшатишни қатъий талаб қилишмоқда. Биз бу ЮНЕСКОнинг бўлғуси 44-сессияси муносабати билан қурилиш сиёсатидаги эҳтимолий ўзгаришлар билан боғлиқлигини тушунамиз, чунки унда буфер зонаси ҳақидаги масала бизнинг фойдамизга (ҳар қандай бузиш ва қуриш ишларини тақиқлаш) ҳал бўлиши мумкин, шу боис бизни кўчиб кетишга жон-жаҳдлари билан мажбур этишмоқда.
Сиздан кўмак (маслаҳат, ёрдам) ва ўзимизни ҳимоя қилиш учун қаерга мурожаат қилишимиз кераклигини сўрамоқчимиз. Биз ёзма шаклда шаҳар ҳокимиятига бу ҳаракатларнинг қонуний/қонуний эмаслиги ҳақидаги ариза билан мурожаат қилгандик, аммо 9 кундан бери ҳеч қандай жавоб йўқ. Шу ерда яшайдиган фуқароларнинг бир қисми босимга чидолмасдан Келишувни имзолади…
Биз турли идораларга хат тайёрладик, аммо тўғрисини айтсак, бу мурожаатларнинг ижобий ҳал бўлишига кўзимиз етмаяпти. Айни пайтда уйларимиз бизнинг розилигимизсиз 3 метрлик девор билан ўраб олинган, уй олдига штаб-будка ўрнатилган бўлиб, ҳовли ичкарисида фаол ишлар олиб борилмоқда. Ҳозирча биз ҳаммасини суратга оляпмиз ва кутяпмиз… Сизнинг кўмагингизга умид қиламиз…
Ҳурмат билан, Бухоро шаҳри Жалол Икромий кўчасидаги №/№ 9 ва 11 уйларда истиқомат қилувчи фуқаролар:
Бабаянц Е.,
Истамов Р.,
Толибов Р.,
Рахматов М.,
Тугушева А.,
Тугушева Д.,
ИргашеваЛ.,
Хайдарова Ш.,
Ходжаев Ш.,
Эргашова Ф.
Шарҳлар