Айбинг шуки, сени егим келгани… (масалдан)

Айбинг шуки

Икки корхона билан юз берган воқеани амалдаги давлат ва нодавлат актёрлари иштирокидаги бемаъни томоша деб аташ мумкин холос.

Бошланиши

2017 йил 10 февраль куни Awisiq Bolekler Universal Sawda Kompleks МЧЖ Ўзбекистон Республикаси ТИФ Миллий банкининг Қорақалпоғистон бўлими билан 200 000 000 сўмлик шартнома тузган, бунда МСМ хусусий корхонаси кафил сифатида чиққан.

Бироқ банк дарров шартномани бузади ва пулни икки ҳафта кечиктириб, яъни 12 апрелдан, қисмларга бўлиб, бир нечта транш билан ўтказишни бошлайди, натижада Kompleks фақат 2017 йил 12 май куни ўз ҳисобига деярли ярим миллион сўм кам олади – 199.520.348 сўм.

Шартноманинг иккинчи марта ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди қўшма пленуми Қарори 3-бандининг қўпол бузилиши шундан иборат бўлдики, Банк 16 ноябрда якунланиши керак бўлган олти ойлик имтиёзли давр ҳақидаги шартнома шартини назар-писанд қилмасдан, 2017 йилнинг 21 июнидан бошлаб кафил, яъни МСМ ХКнинг ҳисобрақамидан асосий кредит суммасини ечиб ола бошлайди.  

Банк 13 417 617 сўмни 2017 йилнинг август ва сентябрь ойлари (имтиёзли давр!) учун асосий қарзни узишга  ҳамда 15 011 288 сўмни кредит бўйича муддати ўтган фоизларни узишга ҳисоблайди.

Натижада, 2018 йил 15 сентябрга шартнома имзоланган кундан бошлаб кредит бўйича муддати ўтган фоизлар қарздорлиги жами 213 632 307 сўмни ташкил қилди. Ақлга сиғмайдими?

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси (ССП)нинг Қорақалпоғистон бўлими Президент қонуни ва қарорини бузади

У ёғи янада тушунарсиз. Энди Ўзбекистон ССПнинг Қорақалпоғистон бўлими Комплекс ва МСМга қарши чиқа “ўйнай” бошлайди. Тадбиркорлик субъектларининг манфаатларини ҳимоя қилиши керак бўлган ташкилот, 213 632 307 сўм миқдоридаги қарзни ундиришни талаб қилиб, ЎзР ТИФ Миллий банкининг Қорақалпоғистон бўлими номидан даъвогар сифатида чиқади. Эътибор беринг – 2018 йил 15 август санасига фоизлар бўйича қарздорлик 26 049 956 сўмни, асосий қарз бўйича 49 627 395 сўмни, жами – 92 627 095 сўмни ташки қилганди. Сизга айтсам, қандайдир бадбўй ҳидли ғалати арифметика бу…  

Натижада, 2018 йил 10 октябрда судья Бакберген Убайдуллаев ҳамдаъвогар бўлган Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият миллий банки фойдасига Комплекс ва МСМдан (биргаликда) кредит бўйича 126 187 011 сўм, муддати ўтган қарздорлик бўйича 213 632 307 сўм миқдорида қарз ундириш тўғрисида қарор чиқаради. Шунингдек суд томонидан ҳамжавобгар (МСМ)нинг ундирувни гаров мулкига қаратиш ва гаровга қўйилган мулкнинг дастлабки қийматини белгилаш ҳақидаги илтимосини қондирмаслик ҳақида ҳам қарор чиқаради. Ҳамжавобгар ҳисобланган МСМ Хусусий корхонасининг қарши даъво аризаси ҳам қондирилмайди. 

Бу ерда хусусий тадбиркорлик субъектларига қарши Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон бўлимидан давлат банки манфаатларида даъво аризасини қабул қилиш фактининг ўзи қонуннинг бузилиши ҳисобланади. Бу ССП тўғрисидаги қонун (янги таҳрирдаги) ва Ўзбекистон Президентининг “Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича чора-тудбирлар тўғрисида”ги қарори билан тақиқланган. Ушбу қарорда ЎзР ТИФ Миллий банки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси шахсидаги ягона таъсисчи билан давлат банки ҳисобланади.

Шундай қилиб, Банк давлат корхонаси сифатида ССП аъзоси аъзоси бўлиш ҳуқуқига эга эмас ва Миллий банк Қорақалпоғистон бўлимининг ССП Қорақалпоғистон бўлимига аъзолиги ҳақидаги шартнома ҳақиқий ҳисобланмайди. Бундан ҳақиқий бўлмаган Шартнома бўйича барча ҳаракатлар ноқонуний ва шубҳасиз бекор қилиниши кераклиги келиб чиқади. Юриспруденция тили билан айтганда, ССП Қорақалпоғистон бўлими “тегишли бўлмаган даъвогар” ҳисобланади ва у давлат корхонаси номидан даъво аризасини бериш ҳуқуқига эга эмас.

Ўзбекистон иқтисодиёт кодекси ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан имзоланган даъво аризалари кўриб чиқилмаслигини белгилайди, бироқ иқтисодий ишлар бўйича Нукус туманлараро суди буни ҳеч қандай жазосиз назар-писанд қилмаган. Бундан ташқари суд томонидан Иқтисодий кодекснинг 149 ва 155 моддалари талаблари қўпол бузилган, улар агар ундириладиган сумма ҳисоби ва судгача тартибга солишга далиллар бўлмаса, даъво аризасининг қайтарилишини кўзда тутади.

Шунингдек суд банк томонидан қарз олувчининг ҳуқуқлари қўпол бузилганини, яъни маблағлар икки ой кечиктириб ўтказилгани, шартноманинг имтиёзли давр ҳақидаги банди бузилганини ва бу ҳам қарздорнинг, ҳам кафилнинг пул маблағлари ноқонуний олиб қўйилишига олиб келганини ҳисобга олмаган. Буни Ҳуқуқий муаммолар марказининг юридик хулосаси ҳам тасдиқлайди, аммо суд униям назар-писанд қилмаган.

Кичик ва ўрта бизнеснинг банк сектори билан муносабатларида хусусий тадбиркорликнинг ҳуқуқларига амал қилиш қонунлар ва Президент фармонларининг асосий талабларидан бири ҳисобланади. Суд, кредит ҳақидаги ушбу ишни кўриб чиқар экан, тадбиркорларнинг розилигисиз уларнинг пул маблағларини олиб қўйишни ҳуқуқий жиҳатдан тўғри деб ҳисоблаган.

Банк шартномада келишилган бутун суммани ўтказмаган ҳамда муддатидан олдин ва ноқонуний равишда пул маблағларини олиб қўйган ҳолда қарздор ва кафилнинг кейинги фаолияти учун шароитларни ёмонлаштирган. Бу эса, Банк томонидан кредит шартномаси ва кафиллик шартномасининг қоидалари бузилган пайтдан, яъни имтиёзли давр ичида у томонидан асосий қарз ундирилган пайтдан бошлаб, кафил, яъни МСМ хусусий корхонасининг кафиллиги ва мажбуриятлари автомат тарзда тўхташини билдиради. Бу Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 298-моддаси 1-қисмида тилга олинган. Суд томонидан ушбу модда қўлланганида, МСМ хусусий корхонасининг биргаликдаги жавобгарлик масаласи ўз-ўзидан йўққа чиқарди.

Нега суд ССП ҳақидаги қонун, Президент фарори, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг қўшма қарори ва Фуқаролик кодекси талабларини эътиборга олмагани бизга қоронғу. Аммо бу жуда ғалати ва сирли бўлиб қолмоқда.
Яна бир қонунбузарлик “Ўзбекистон Республикасида нақдсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида”ги низом бандининг тўлиқ эътиборсиз қолдирилганида ифодаланди. Ушбу банд маблағларни олувчиларнинг розилиги мавжуд бўлишидан қатъи назар учинчи шахсларнинг ҳисобрақамидан тўловларни амалга оширишни тақиқлайди.

Қонунчиликнинг қўпол бузилишига қарамасдан, иқтисодий суд судьяси Бакберген Убайдуллаев пулларни ноқонуний олиб қўйиш фойдасига асоссиз қарор чиқарган. Пул маблағларининг ноқонуний ечиб олиниши МСМ корхонасини ўзининг шартномавий мажбуриятларини бажариш имкониятидан маҳрум қилди ва натижада, 15 млн сўм миқдорида зарар олиб келди. Бу ҳақдаги қарши даъво аризаси эса натижасиз қолди. Судья Убайдуллаев зарар етказилганини тасдиқловчи материаллар мавжудлигини менсимасдан, бу материаллар зарар етказганини исботламаслигини билдиради.

Нукус туманлараро иқтисодий суди томонидан 10.10.2018 йилда қабул қилинган қарор қуйидаги асосларда ноқонуний ва асоссиз ҳисобланади:

1. Давлат органи фойдасига даъво аризасини берган Савдо-саноат палатаси томонидан 03.12.2004 йилдаги ССП тўғрисидаги Қонуннинг бузилиши;
2. Суд томонидан ИПК 149 ва 155 моддаларининг бузилиши, яъни суд томонидан даъво аризасининг кўриб чиқиш учун ноқонуний қабул қилиниши;
3. Банк томонидан Фуқаролик кодексининг 289, 732, 744 моддалари бузилиши;
4. Суд томонидан ЭПК 279-моддасининг бузилиши, суд томонидан иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларнинг тўлиқ ўрганилмаганлиги;
5. Банк томонидан “Кичик тадбиркорлик субъектларини миллий валютада кредитлаш тартиби ҳақида”ги низом талабларининг бузилиши, Ўзбекистон Республикаси ТИФ Миллий банкининг Қорақалпоғистон бўлими томонидан Awisiq Bolekler Universal Sawda Kompleks ва МСМ ХК пул маблағларининг ноқонуний ечиб олиниши.

“Одил суд”нинг қинғирликлари Гримасқ правосудия

Холис фикрлайдиган ўқувчимиз учун юқорида баён этилганлар Нукус туманлараро иқтисодий судининг ноқонуний қарорини бекор қилиш, ТИФ Миллий банкнинг Қорақалпоғистон бўлимини жазолаш ҳамда ССПнинг Қорақалпоғистон бўлими раҳбарига нисбатан кадрлар ечимини амалга оширишнинг ўзи етарли бўлиши равшан. Аммо…
МСМ директорининг Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодий судининг биринчи ва апелляцион инстанциялари томонидан қабул қилинган қарорларнинг “МСМ” ХКга тегишли қисми назорат инстанцияси томонидан бекор қилиниши ҳақидаги илтимоси билан Ўзбекистон Республикаси Олий судига қилган кўп сонли мурожаатлари натижасиз қолди.  

Эҳтимол, гап судья Убайдуллаев айни пайтда Ўзбекистон Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича суд коллегияси судьяси эканлигидадир. Унда Ўзбекистон Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича суд коллегияси судьяларига “мундир обрўси” ва нотўғри талқин қилинадиган “корпоратив бирдамлик” ушбу ноқонуний қўзғатилган иш бўйича ўз ҳамкасбларининг қонуний қарорини қайта кўриб чиқишга халақит бераётганини тахмин қилиш мумкин.

Бундан ташқари, МСМ раҳбари уч марта Бош прокуратурага Ниғматилла Юлдашев номига протест келтириш ҳақида хат билан мурожаат қилади. Бунда у МСМ ХКнинг ҳақлигини ва Нукус туманлараро иқтисодий суди, Апелляция инстанцияси, ТИФ МБ Қорақалпоғистон бўлими, ССП Қорақалпоғистон бўлимининг ҳаракатлари ноқонуний эканлигини исботловчи барча ҳужжатларни илова қилади. Бироқ иш қуруқ ваъдалар ва расмий жавоблардан уёғига силжимади.
Қорақалпоғистон прокуратурасининг 10 сентябрдаги жавоби 16 сентябрда жўнатилади, унда иқтисодий иш Ўзбекистон Республикаси Олий судига юборишиги муносабати билан 2019 йил 19 августдаги сўровга мувофиқ ишни ўрганишнинг иложи йўқ деган гаплар бор эди.
Аслида ушбу ноқонуний иш материаллари статистика бўлими томонидан ўрганиш учун ёки кўриб чиқишга тайёрлаш учун эмас, балки статистика маълумотларини тўплаш учун талаб қилиб олинган ва 2019 йил 13 сентябрда қайтариб берилган, бу Қорақалпоғистон прокуратураси оддий жавоб билан қутилиб қўя қолганини билдиради.
Эҳтимол, бу Нукур туманлараро иқтисодий судида ноқонуний даъво аризасини қўллаб-қувватлаган шикоятни кўриб чиқиш учун масъул прокурор Одилбек Бахтияров эканлиги билан изоҳланар.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига тақдим этилган кейинги шикоятлар кўриб чиқилмади…

Яна эски воқеа – на ССПда, на судда, на прокуратурада ҳақиқат ва адолатни топмаган тадбиркор ОАВга, яъни бизнинг таҳририятга мурожаат қилишга мажбур бўлди. Бу тадбиркорлар учун қайғули воқеани жамоатчилик муҳокамасига чиқарамиз ва тадбиркорларнинг овозини Ўзбекистонни гуллаб-яшнаган, минбардаги гаплар ва ҳаёт бир хил кетадиган мамлакат сифатида кўришни истайдиган давлат одамлари қулоқ солишига умид қиламиз.
 
Агар воқеалар бошқача тус олса, қайғули бўларди… Унда чорак асрдан кўпроқ вақт илгари ваъда қилинган “Буюк  келажак” ҳеч қачон ҳақиқатга айланмайди.

Мансур Ибрагимов

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.