Энди маиший чиқиндиларни 8 та турга ажратиш керак бўлади

Энди маиший чиқиндиларни 8 та турга ажратиш керак бўлади

Ўзбекистонда маиший чиқиндини саралашнинг янги қоидалари жорий этилди. Унга кўра чиқиндилар қаттиқ ва юмшоқ пластмасса, қора ва рангли металл, қоғоз, биологик келиб чиқишга эга маҳсулотга ажратилади. Бундан ташқари, шиша ва таркибида симоб бўлган лампалар ҳам алоҳида ажратилиши кўзда тутилган.

Янги қоидаларда чиқинди ташувчи транспортга ва йиғиш пунктларига қўйиладиган талаблар ҳам мавжуд. Улар маиший чиқиндиларни алоҳида қабул қилувчи контейнерлар билан жиҳозланиши лозим. Чиқинди қабул қилувчи контейнерларнинг ҳар бири фарқ қилувчи рангга, ёзувга ва белгиларга эга бўлади.
 
Эслатиб ўтамиз, бу Ўзбекистон ҳукуматининг чиқиндини қайта ишлаш соҳасини модернизация қилиш бўйича биринчи уриниши эмас. 2012 йилда Тошкент шаҳар ҳокимияти шаҳарликларга маиший чиқиндиларни тўрт хил рангли пакетларга саралашни таклиф қилганди. Бироқ пойтахт кўчаларига тўрт хилдаги маиший чиқиндиларни қабул қилувчи контейнерлар ўрнатилгани йўқ.

Яқиндан бошлаб эса, Тошкентда чиқиндилар учун бакларнинг устига бостирмалар ўрнатила бошланди, аммо бу ерда ҳозирча муаммолар кузатилмоқда. Мана бу ерда бостирма негадир бакнинг устида эмас, балки ёнида турибди: 


 

Фотосурат: © «Общественный контроль» (“Ижтимоий назорат”) гуруҳи

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.