Жиззах марказида 40 та кўп қаватли уй-жой қурилмоқда
Жиззах шаҳрининг марказида 40 та кўп қаватли уй-жой биноси барпо этилмоқда. Ушбу лойиҳа 2012-2017 йилларга мўлжалланган дастур доирасида амалга оширилмоқда, деб ёзади “Туркистон-пресс” НАА. Лойиҳа доирасида уйлардан ташқари марказий бозор реконструкция қилинади, 1152 та пештахта ва 49 та дўконча қайта қурилади. Мустақиллик байрами арафасида шаҳарда 10 000 кишилик стадион ҳам фойдаланишга топширилади.
Улашиш:
Шарҳлар