Россия ва Украина ўртасидаги кескинлик Ўзбекистон иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатиши мумкин

Россия ва Украина ўртасидаги кескинлик Ўзбекистон иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатиши мумкин

Украинадаги воқеалар Ўзбекистон-Россия ўртасидаги товар айланмаси ҳажмининг ўсишига салбий таъсир кўрсатади. Халқаро валюта жамғармасининг (ХВФ) бугун эълон қилинган маърузасида ана шундай хулоса мавжуд.
 
ХВФ экспертларининг фикрича, Россия ва Украина орасидаги геосиёсий кескинлик нафақат иккала мамлакат, балки бутун МДҲ мамлакатлари иқтисодиётига ва, ҳатто жаҳон иқтисодиётига ҳам салбий таъсир кўрсатади.  
 
«Россия иқтисодиётининг тангликка учраши Россиядан қилинадиган импорт мамлакат ЯИМнинг 5%дан ошувчи давлатларга (Белоруссия, Украина, Молдавия, Туркманистон, Ўзбекистон), шунингдек Болтиқбўйи мамлакатлари, Словакия, Болгария, Финляндияга салбий таъсир қилиши мумкин. Зарар Россиядан жўнатиладиган пул ўтказмалари ЯИМнинг 8%ни ташкил этадиган мамлакатларга (Тожикистон, Қирғизистон, Молдавия, Арманистон) етади, дейилади халқаро банк тузилмасининг маърузасида.    

12news.uz нашрининг ёзишича, Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмасида Россия биринчи ўринни эгаллайди. Статистика маълумотларига кўра, ўтган йил якунлари бўйича товар айланмасининг ўсиши 9,4%ни ($8,3 млрд) ташкил этган. Ўзаро фойдали ва истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш учун Ўзбекистонга Россиянинг 600 млн доллардан ортиқ маблағи инвестиция қилинган.  

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.