Ўзбекистон, Туркманистон, Эрон ва Уммон орасида транспорт коридори яратилади

Ўзбекистон

2014 йил 6 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Маскат шаҳрида Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон – Уммон транспорт коридорини яратиш бўйича тўрт томонлама вазирликлар учрашувида қатнашади, дея хабар беради ТИВнинг сайти.  

Ушбу транспорт коридорини очиш таклифи Ўзбекистон Президенти томонидан 2010 йил октябрь ойида Ашхабадга расмий ташрифи давомида илари сурилган эди.  

Ўзбекистон томоннинг фикрича, ушбу темир йўл тармоғини барпо этиш Форс ва Уммон кўрфазларида жойлашган давлатлар ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ўзига хос муҳим боғловчи бўғинга айланади.

Мазкур халқаро лойиҳанинг муваффақиятли амалга оширилиши коридор иштирокчилари бўлган мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, транзит юк оқимларини ошириш ҳамда уларга жаҳон бозорларига янги чиқиш йўлларини таъминлаш имконини беради.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.