Ўзбекистон Украинанинг эркин савдо ҳудуди тўғрисидаги таклифини кўриб чиқади

Ўзбекистон Украинанинг эркин савдо ҳудуди тўғрисидаги таклифини кўриб чиқади

Ўзбекистон Украина томонидан таклиф қилинган эркин савдо ҳудудини ташкил этиш тўғрисидаги таклифни МДҲ эркин савдо ҳудудини ташкил этиш тўғрисидаги келишувни ҳисобга олган ҳолда кўриб чиқади. Бу ҳақда, Ўзбекистон ҳукуматидаги манбага асосланиб, Россиянинг «РИА Новости» ахборот агентлиги хабар беради, деб ёзади Kun.uz.

«Биз Украина томонидан таклифни эндигина олдик, уни изчил ўрганиб чиқишимиз керак, бу узоқ вақтни оладиган жараён», – дейди агентликнинг суҳбатдоши.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон томони ушбу таклифни фақатгина МДҲ эркин савдо ҳудуди шартномаси иштирокчилари олдидаги ўз мажбуриятлари доирасида муҳокама қилади, деб ёзади UzDaily.

Бундан олдин, Украина иқтисодий ривожланиш ва савдо вазири Павел Шеремета Россия билан товар айирбошлаш ҳажми қисқараётган шароитда Украина маҳсулотлари учун хориждаги бозорларни кенгайтириш мақсадида 2014 йили Ўзбекистон ва Канада билан эркин савдо ҳудудлари ташкил этилиши мумкинлигини маълум қилганди.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.