Халқаро Вестминстер университети абитуриентларнинг ишини енгиллаштирди
Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университетига аризаларни онлайн рўйхатга олиш тизимининг ишга туширилиши ушбу олий даргоҳга ўқишга кирмоқчи бўлган барча абитуриентлар учун ҳужжатлар топшириш жараёнини енгиллаштирди.
Айни пайтга қадар ушбу олий ўқув юртига ўқишга кириш учун 2150 нафар йигит-қиз ариза берган. Ўтган йил билан солиштирганда, бу йил абитуриентларнинг сони сезиларли даражада кўп. Ўқишга кирувчиларнинг асосий қисмини тошкентликлар ташкил этмоқда, шу билан бирга ҳудудлардан тушаётган аризарлар сони ҳам ошаётир.
Тушган аризалар сони бўйича вилоятлар орасида Андижон (6,1%), Самарқанд (6,1%), Тошкент (5,7%), Наманган (5,2%) ва Қашқадарё (4%) етакчилик қилмоқда. Тошкент ва Самарқанд вилоятларидан ташқари, кўрсатилган ҳудудларнинг барчасида абитуриентлар сони 60% дан 100% гача ошиши кузатилмоқда. Энг кам ариза эса Жиззах (1,3%), Сирдарё (0,9%) ва Қорақалпоғистонлик (1,2%) абитуриентлардан келиб тушган, деб ёзади Kultura.uz нашри.
Шарҳлар