Иссиқ сув ва уйларни иситиш ҳарорати бўйича янги меъёрлар белгиланди
Ўзбекистон ҳукумати Кўп хонадонли уйларда иссиқлик таъминоти хизматларини кўрсатиш қоидаларини тасдиқлади, дея хабар беради ЎзА.
Уйларни иситиш бўйича:
Иситиш даврида уйлардаги ҳаво ҳарорати камида 20°С ни ташкил этиши лозим. 1995 йилгача қурилган ва ички иситиш тизими реконструкция қилинмаган кўп хонадонли уйларда, хоналарда совуқ ўтмайдиган қилиш тадбирларини (деразалар тирқишлари, балкон ва кириш эшикларини зичлаш, иситиш лежакларини изоляциялаш) бажариш шарти билан, ҳарорат камида 18°С бўлиши лозим.
Иссиқ сув таъминоти бўйича:
Марказлаштирилган иссиқ сув таъминоти тизимларини назорат қилиш санитария қоидаларига мувофиқ сув йиғиш жойларида иссиқ сув ҳарорати 50-75°С атрофида бўлиши лозим.
Янги қоидаларга кўра иситиш даври 5 кунлик давр якунланган кундан кейинги кундан бошланади, ушбу давр давомида ўртача суткалик ташқи ҳаво ҳарорати 8°С дан паст бўлмаслиги ва 8°С дан юқори ҳароратда якунланиши зарур.
Истеъмолчини иссиқлик энергиясини режали ўчириш ҳақида огоҳлантиришлари керак (бунинг учун танаффус вақти кўрсатилган ҳолда кўп хонадонли уйларнинг барча подъездларида жойлашган эълонлар доскасига ёки кўп хонадонли уй жойлашган ер участкаси доирасига, шунингдек оммавий ахборот воситалари орқали ёзма эълон берилади).
Шарҳлар