Кореяга ишлашга бориш қанчага тушади ?
Жанубий Кореяга фақат 18 дан 39 ёшгача бўлган соғлом, судланмаган, корейс тилини биладиган, олдин Кореяда ноқонуний тарзда бўлмаган ва депортация қилинмаган ҳамда Ўзбекистонни тарк этишга рухсат берилган фуқароларгина ишлашга бориш ҳуқуқига эга. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги ҳузуридаги Ташқи миграция масалалари бўйича агентликнинг бўлим бошлиғи Шамсия Мухиддинова “Оила даврасида” газетасига берган интервьюсида қайд этади.
Агар фуқаро имтиҳонларни муваффақиятли топширса, 1489035 сўм тўлаши керак – бу Сеулгача чипта пули (1352369 сўм) ва агентлик хизматларини (136666 сўм) ташкил этади.
Одатда, Ўзбекистон фуқаролари кореялик иш берувчилар билан 3 йилга шартнома тузади. Шартнома муддати тугаганидан кейин уни яна узайтириш ва шунга мос равишда мамлакатда бўлиш муддатини чўзиш имконияти мавжуд. Кореядаги иш стажи Ўзбекистонда ҳам инобатга олинади ва пенсия дафтарчасига киритилади.
Шарҳлар