Ўзбекистонда шаҳарлараро таксилар фаолияти тартибга солинмоқда

Ўзбекистонда шаҳарлараро таксилар фаолияти тартибга солинмоқда

Ўтган ҳафтада Наманганни мамлакат пойтахти билан боғловчи такси йўналишида баъзи ўзгаришлар кучга кирди. Хусусан, йўловчи ташиш хизматларига қатъий тариф белгиланди, деб ёзади УзИнформ нашри.

Ўзбекистон Автомобиль ва дарё транспорти агентлиги (“Ўздарётранс”) сафарни хавфсизроқ қилиш мақсадида ҳайдовчиларнинг фаолиятини тартибга солаётир. 3 августдан бошлаб “Наманган-Тошкент-Наманган” йўналишида ҳаракатланувчи барча такси ҳайдовчилари қайтадан лицензиялаш жараёнидан ўтади.

“Меҳмондўст” ММА директори Абдураҳмон Шерғозиевнинг сўзларига кўра, бу ноқонуний қатнаётган автомашиналарни ажратиб олиш учун қилинмоқда.
Жорий этилаётган янгиликка биноан барча ҳайдовчилар автокорхоналарга бириктириб қўйилади ва улар хавфсизлик қоидаларига амал қилишга мажбур бўлади. Хусусан, ҳайдовчилар камида 4 соат дам олиши белгиланади, машиналар учун таниб олиш белгилари жорий этилади. Машина йўналишга чиқишидан олдин йўлда вақтни йўқотиб ёнилғи қуйишга тўхтамаслиги учун уни олдиндан ёнилғига тўлдириб қўйиш шарт бўлади.

Йўловчи ташиш хизматлари учун тариф ҳам белгиланади – бир километр учун 115 сўм. “Наманган –Тошкент” орасидаги масофа 268 км экани ҳисобга олинса, йўл ҳақи 31 минг сўмни ташкил этади. А.Шерғозиевнинг сўзларига кўра, ушбу миқдор об-ҳаво инжиқликлари ёки яқинлашаётган байрам тадбирлари муносабати билан ўзгармайди. Агар Шерғозиевнинг сўзлари ҳақиқатан ҳам тўғри бўлса, унда пайтдан фойдаланиб пул ишлаб олиш пайтда бўлган ҳайдовчиларнинг “иштаҳаси бўғилади”.

Шунингдек транспорт воситасининг тепасига «YT» ва зарғалдоқ рангдаги фонус ўрнатилиши лозим. Йўналишли таксининг олд эшикларига шахмат кўринишидаги қора квадратлардан иборат композиция туширилади. Уларнинг орасига эса – айлана ичига олинган «YT» ҳарфлари чизилади. Бунда транспорт воситасини муайян рангга бўяшнинг хожати йўқ.

«Айни пайтда Намангандан Тошкентга 160 та енгил автомобиль қатнаяпти. Бу бизнинг ҳисобимизда турадиган машиналар, холос. Шунингдек йўналишда тошкентлик ҳайдовчилар ҳам ишлайди, уларнинг сонини эса билмаймиз», – дейди Абдураҳмон Шерғозиев.

умуман олганда эса, водийдан пойтахтга ва ортга сафарга чиқувчилар учун ҳеч нима ўзгармайди, аммо сафарнинг ўзи сезиларли даражада хавфсизроқ бўлади.
Қайд этиб ўтамиз, худди шундай ўзгаришлар Фарғона водийсини Тошкент билан боғлайдиган барча йўналишларда юз беради. Октябрь ойида тендер савдоларини ўтказиш кўзда тутилган бўлиб, унинг ғолиблари мазкур йўналишларда хизмат кўрсатади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.