Ўзбекистонда мактаб ярмаркалари ўз фаолиятини бошлади

Ўзбекистонда мактаб ярмаркалари ўз фаолиятини бошлади

Ўзбекистонда 1885 та мактаб ярмаркаси ўз ишини бошлади, деб ёзади “Uzbekistan Today” нашри. Улардан 979 таси мактаблар қошида, 232 таси академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари қошида, 398 таси бозорларда ва 276 таси савдо мажмуаларида фаолият кўрсатмоқда. Узоқ тоғли ва чўл ҳудудларида 130 та кўчма дўкон ишлаяпти.

Ярмаркаларда мактаб анжомлари, дарсликлар, сумкалар, форма ва пойабзал (жами 26 та турдаги маҳсулот) харид қилиш мумкин.
Анъанага айланган ушбу акция ҳар йили 10 августдан 10 сентябрга қадар давом этади.

Мактаб ярмаркалари фаолиятини мувофиқлаштириш учун маҳаллий ҳокимиятлар ҳузурида махсус ишчи гуруҳлар ташкил этилган. Ярмаркалардаги нархлар ҳамда маҳсулот сифати ва унинг миллий андозаларга мувофиқлиги назорат остига олинган бўлиб, пластик карточкалар орқали тўлаш учун терминаллар ишлаб турибди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.