Таълим тенгсизлиги: Ўзбекистонда ҳар юз ўқувчига учта компьютер тўғри келади

Тошкент мактабларида ҳар бир компьютерга 64 ўқувчи тўғри келади – бу пойтахтдаги ҳолат, таълим муассасаларида ўқувчиларнинг ўртача сони 1304 кишига етди. Марказий Осиё мамлакатлари тадқиқотчилари минтақавий таълим тизимларининг пандемия ва масофадан ўқитишга қандай мослашаяётганлигини ўрганиш учун бирлашдилар.
 
2019 йилги расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистон мактабларида битта компьютерга ўртача 33 ўқувчи тўғри келган.


 
Ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг рақамли маълумотларининг заифлиги ҳамда таълим тизимларининг самарасизлиги биргаликда республикада таълим олишда мавжуд бўлган тенгсизликни янада ошишига олиб келди. Жаҳон банкининг баҳоларига кўра, аҳолининг кам таъминланган оилаларига мансуб, чекка ҳудудлардаги ва алоҳида эҳтиёжлари бор ўқувчилар энг аянчли аҳволга тушган.


 
Ўзбекистондаги (ва умуман минтақадаги) таълим ва тенгсизлиги мавзуси долзарблашишига қарамай, вазиятни таҳлил қилиш ва ҳамкорликка асосланган эксперт хулосаси етарли даражада намоён этилмаган. PaperLab ЖФнинг қозоғистонлик тадқиқотчилар жамоаси Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистон ҳукуматлари томонидан таълим олиш имкониятларини таъминлашга қаратилган чораларини баҳолашга қаратилган трансчегаравий лойиҳа ташаббуси билан чиқмоқдалар.
 
Мамлакатлар экспертлари пандемиядан кейинги шароитларга ўтиш давридаги кучли ва заиф томонларни ҳар бир ҳолда аниқлаб, минтақадаги таълим олиш имконияти ва минтақадаги иқтисодий тенгсизлик даражаси ўртасидаги боғликликни муҳокама қилишликни кучайтирмоқчи. 
 
Лойиҳа доирасида таълим олиш имконияти тенгизлиги Индекси методологиясини ишлаб чиқиш режалаштирилган. Бу нафақат мамлакатларни бир-бири билан таққослаш, балки қарорлар қабул қиладиган шахслар эътиборини жалб қилиш зарур бўлган орқада қолган соҳаларни яққол намоиш  этиш имкониятини беради.
 
«Марказий Осиё мамлакатларидаги таълим тенгсизлигининг янги қирралари: муаммони ўлчашдан сиёсатларни ўзгартириш сари» лойиҳасининг мазмуни муаллифларнинг нуқтаи назарини акс эттиради ва донорнинг нуқтаи назарига мос келиши шарт эмас.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.