Вестминстер университетида таълим олиш қиймати 2 йилдан буён ўзгармаяпти
Август ойи бошида олий ўқув юртларида тўлов-шартнома асосида ўқиш қиймати ошгани ҳақида хабар берилганди. Шартнома бўйича таълим олиш нархлари Тошкент Халқаро Вестминстер университетидан ташқари барча олий ўқув юртларида ошди.
Ушбу таълим маскани берган маълумотга кўра, бу ерда ўқиш қиймати 2 йилдан буён ўзгармаяпти. Ҳозир у бакалавр даражасига ўқиётган ўзбекистонлик фуқаролар учун бир йилга 5 220 USD (12 214 800 сўм)ни, чет эл фуқаролари учун эса 5 520 USD (12 916 800 сўм)ни ташкил этади. Магистратура “нархлари” бир йилга Ўзбекистон фуқаролари учун 10 260 USD (24 008 400 сўм)ни ва чет эл фуқаролари учун 11 250 (26 325 000 сўм)ни ташкил этади. Ҳозир расмий курс бир АҚШ доллари учун 2340,19 сўмдан иборат.
Эслатиб ўтамиз, 2014/2015 ўқув йилида бакалавриат бўйича таҳсил олиш нархлари “Халқаро муносабатлар”, “Жаҳон иқтисодиёти” ва “Халқаро иқтисодий муносабатлар” йўналишларида энг “қиммат” сифатида қайд этилди. Мазкур йўналишларда ўқиш бир йилга 7,45 млн сўмни ташкил этади. Энг “арзон” йўналишлардаги нархлар эса йилига 5,05 млн сўмни ташкил этади.
Шарҳлар