Наманган вилоятида мини-технологиялар ярмаркаси очилди
Асосан оилавий бизнес ва хусусий тадбиркорликка мос келадиган ҳамёнбоп ва компакт техника кўргазма-савдоси вилоят ҳокимиятининг ташаббуси билан ташкил этилди, деб ёзади “Правда Востока” нашри.
Ярмарка меҳмонларини кўпроқ озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи, дон ва дуккаклиларни қайта ишловчи техника жалб этди.
Ярмарка давомида тадбиркорлар турли соҳа мутахассислари, тижорат банкларининг маслаҳатларини олди ва ускуна сотиб олиш бўйича шартномаларни имзолади.
Улашиш:
Шарҳлар