Татаристон “Қозон-Тошкент” автобус рейсини йўлга қўймоқда

Татаристон “Қозон-Тошкент” автобус рейсини йўлга қўймоқда

19 август куни Татарстоннинг “Столичный” автовокзали “Қозон-Тошкент” рейсини очмоқда.

“Татар-Информ” тарқатган хабарга кўра, автобус Қозондан сешанба кунлари соат 19.00 да йўлга чиқади. Бу ҳақда нашрга автовокзалнинг йўловчи ташиш хизматида маълум қилишган.

Қайд этиб ўтамиз, Қозон ва Тошкент ўртасидаги йўл 2,5 минг км дан ортиқ масофани ташкил этади. Автобус уни 50 соат 20 дақиқада босиб ўтади.

Йўналиш Аральск, Қизил-Ўрда, Туркистон, Чимкент ва бошқа шаҳарлар орқали ўтади.

Нашрда қайд этилишича, рейс Қозондаги ўзбек диаспорасининг илтимосига кўра очилмоқда.  

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.