Ўзбекистон Словакия билан сайёҳлик муносабатларини ривожлантиряпти
“Ўзбектуризм” Миллий компаниясида Словакия элчиси Павел Иван билан учрашув бўлиб ўтди.
Компания матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, учрашув давомида “Ўзбектуризм” раҳбари Слрвакия Республикаси Ўзбекистонга сайёҳларни жалб этиш учун янги бозор эканини таъкидлади. 7000 дан зиёд меъморий ва архиеологик ёдгорликларни ўз ичига олувчи Бухоро, Тошкент, Самарқанд, Шаҳрисабз, Хива, Термиз ва қўқон каби қадимий шаҳарлар сайёҳларда катта қизиқиш уйғотиши мумкин.
Шу билан бирга Словакия ҳам тарихий, курорт ва экотуризмни, шу жумладан сайёҳликнинг қишки турларини ҳам ривожлантириш учун катта имкониятларга эга эканлиги қайд этилди.
Элчининг сўзларига кўра, Словакияда термал ва минерал сувлар билан даволаниш ҳамда кимёвий ва жарроҳлик терапиясидан кейинги реабилитация имкониятларига эга сайёҳликнинг санатория тури ривожланган.
Учрашувни якунлар экан, томонлар Ўзбекистон ва Словакия Республикаси ўртасида сайёҳлик борасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ва чуқурлаштиришдан манфаатдор эканликларини тасдиқлашди.
Шарҳлар