Россия ФВВ самолёти Сурия ҳудудидан 60 кишини эвакуация қилди

Россия ФВВ самолёти Сурия ҳудудидан 60 кишини эвакуация қилди

Россия ФФВга қарашли Ил-76 транспорт самолёти фуқаролар уруши давом этаётган Сурияни тарк этишни истаган 60 кишини  Москвага етказди, деб ёзади “РИА ФедералПресс”.

Ундан олдин ушбу самолёт Сурия ҳудудига 30 тоннага яқин инсонпарварлик ёрдамини етказиб берганди. Ортга қайтишда эса 42 нафар Россия фуқароси, 10 нафар Қозоғистон, Ўзбекистон, Белоруссия ва Украина фуқаросини ҳамда 8 нафар сурияликни олиб қайтди. Парвоз пайтида уларга Россия ФВВнинг тиббиёт ходимлари ва руҳшунослари кўмак кўрсатди.

Қайд этиб ўтамиз, Суриядаги қуролли низо 2011 йил март ойидан буён давом этаётир: мамлакатда турли қуролланган бўлинмаларнинг жангарилари Башар Асад ҳукуматини қўллаб-қувватлаётган қўшинларга қарши чиқмоқда. БМТ маълумотларига кўра, ушбу уруш оқибатида камида 170 минг киши нобуд бўлган.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.