Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоасига хорижлик мураббий келади
Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоасига хорижлик мураббий келади. Мутахассис маслаҳатчи-мураббий лавозимида ишлаши кутилмоқда, деб ёзади Stadion.uz. Ҳозирча мутахассиснинг исми номаълум. Айрим маълумотларга кўра, музокаралар олиб борилмоқда. Агар улар ижобий якунланса, мураббийлар штабига айнан ким қўшилиши эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда терма жамоага Миржалол Қосимов мураббийлик қилмоқда. У 2012 йил июнь ойида Вадим Абрамовнинг ўрнига тайинланган эди.
Улашиш:
Шарҳлар