Ўзбекистонга ноқонуний равишда пода олиб ўтишга уриниш бўлди

Ўзбекистонга ноқонуний равишда пода олиб ўтишга уриниш бўлди

Жанубий Қозоғистон вилоятининг чегара наряди Қозоғистондан Ўзбекистонга ноқонуний тарзда 200 бош майда шохли чорва олиб ўтилишининг олдини олди, дея хабар беради Today.kz.

Воқеа жойи кўздан кечирилганида муҳандислик иншоотларига шикаст етгани аниқланди.

Чорвани олиб ўтаётган қонунбузарлар воқеа жойидан қочиб кетган, ҳозир уларни қидириш ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, чегара отрядининг Қорасарой чегара участкасида (Алмати вилояти) 16 та от топилган. Мазкур участка кўздан кечирилганида тўсиқ иншоотларида шикастланишлар борлиги маълум бўлган. Отлар қўшни томондан Қозоғистон Республикаси ҳудудига ўтлатиш учун олиб ўтилгани аниқланди.

Айни пайтда ушбу ҳолат юзасидан суриштириш ишлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.