«Халқ банки» мижозларни лотерея чипталарини сотиб олишга мажбурламаганини билдирди

«Халқ банки» мижозларни лотерея чипталарини сотиб олишга мажбурламаганини билдирди

«Халқ банки» ўзининг расмий хатида мижозлар лотерея чипталарини фақат кўнгилли асосда сотиб олишлари мумкинлигини билдирди, деб ёзади UZ24 нашри.

Август ойи бошида ижтимоий тармоқдаги “Общественный контроль” гуруҳида Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағида тўпланган маблағларни олиш учун “Халк банки” филиалларида 250 минг сўмга лотерея чипталарини сотиб олишга мажбурлашаётгани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлганди. Шундан сўнг “Халқ банки” раисига вазиятга ойдинлик киритишни сўраб расмий хат юборилди.

15 август куни банк бошқаруви жавоб хатини юбориб, унда Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2002 йил 15 ноябрда тасдиқланган “Лотереяларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги (№ 396) низомнинг 31-бандига мувофиқ аҳоли орасида лотерея чипталарини тарқатиш фақат кўнгиллилик тамойили асосида ўтказилишини маълум қилди.

Шу асосда айтиш мумкинки, чипталар фақат кўнгилли асосда харид қилиниши керак.

Воқеанинг ўзига ва “Халқ банки” ходимлари томонидан мижозларни лотерея чипталарини сотиб олишга мажбурлаш ҳолатлари ҳамда кўрилган чораларга тўхталадиган бўлсак, банк бу борада ҳеч қандай изоҳ бермаган.

Фотосурат: UZ24.uz

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.