Ўзбекистон Президенти ёши 100 дан ошган 14 нафар кексани мукофотлади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25 августда имзоланган “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма уч йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони билан ёши 100 дан ошган 14 нафар кекса “Шуҳрат” медали билан мукофотланди.
ЎзА тарқатган хабарга кўра, самарали меҳнати ва эришаётган ютуқлари билан мамлакатимизнинг мустақиллигини мустаҳкамлаш ҳамда иқтисодий қудратини оширишга, ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашга қўшган катта ҳиссаси, меҳнатсеварлиги, ватанпарварлиги, жамоат ишларидаги фаоллиги билан умумхалқ иззат-ҳурматига сазовор бўлганлиги учун қуйидагилар олий мкофотга сазовор бўлди:
Атабаев Мамаджан – Наманган шаҳри, Наманган вилояти
Атабоева Дилбархон – Олтинкўл тумани, Андижон вилояти
Боймуродова Туман – Хатирчи тумани, Навоий вилояти
Донаева Бустон – Қамаши тумани, Қашқадарё вилояти
Жўраева Улжон – Нарпай тумани, Самарқанд вилояти
Кадиров Юлдаш – Шайхонтоҳур тумани, Тошкент шаҳри
Маматалиева Анор – Шўрчи тумани, Сурхондарё вилояти
Назаров Карим – Вобкент тумани, Бухоро вилояти
Номонова Хурилиқо – Фориш тумани, Жиззах вилояти
Рахимова Турсуной – Бувайда тумани, Фарғона вилояти
Эримбетова Айша – Элликқалъа тумани, Қорақалпоғистон Республикаси
Юльякшиева Угилай – Гулистон тумани, Сирдарё вилояти
Юсупова Ашират – Урганч тумани, Хоразм вилояти
Юсупова Хабиба – Ўрта Чирчиқ тумани, Тошкент вилояти.
Шарҳлар