Хабаровск полицияси Ўрта Осиёлик меҳнат муҳожирларининг муштлашувини тўхтатди
Хабаровск полициячилари Ўрта Осиёлик фуқаролар ўртасида юзага келган оммавий муштлашувни тўхтатди, деб ёзади “Интерфакс”.
Ўзбекистонлик бир фуқаро ва қирғизистонлик уч нафар фуқаро тан жароҳатлари ва автотранспортга етказилган шикастланишлар тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилган.
Воқеа 23 августга ўтар кечаси содир бўлган. Ушланганларнинг сўзларига кўра, муштлашувда иккала томондан ҳам 40-45 киши қатнашган. Бунда жанжал миллатчилик характерида бўлмаган – иккала томондан ҳам ўрта осиёлик турли диаспоралар вакиллари бўлган.
Маълум бўлишича, жанжал иштирокчиларидан бири бошқасининг фуқаролик рафиқасини ҳақоратлаган. Эркаклар бу воқеани “муҳокама қилиш” учун дўстларини ёрдамга чақирган.
Муштлашув кечки пайт Даниловский кўчасида бошланган. Патрул машиналарини кўрган жанжал иштирокчиларининг кўпчилиги яширинишга уринган.
Полиция ходимлари 11 кишини бўлимга етказган. Текширув натижалари бўйича беш нафар Ўзбекистон фуқароси ФМХ бошқармасининг махсус қабулхонасига жойлаштирилган. Ҳозир уларни маъмурий жарима ва РФ ҳудудидан чиқариб юбориш жазоси кутмоқда.
ИИВнинг Хабаровск бўйича бошқармаси “Безорилик” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди. Жабрланувчилар таниб олган уч нафар Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олинди.
Гумондорлардан бири яшайдиган жойда полициячилар арматура парчалари, бейсбол биталари, белкурак дасталарини топган.
Шарҳлар