Тошкентнинг Миробод туманида янги оилавий поликлиника қурилади
2015 йилда пойтахтнинг Миробод туманида 3-сонли оилавий поликлиника қурилиши режалаштирилган. Ушбу даволаш муассасаси қарийб 250 нафар аҳолини қабул қилиши мумкин, дея хабар беради UZ24 нашри.
Мазкур лойиҳани молиялаштириш ишлари Инвестиция дастурига мувофиқ Бюджетдан ташқари реконструкция жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Поликлиникаларнинг аҳволи тўғрисидаги мавзу июль ойи ўрталарида “Общественный контроль” гуруҳида муҳокама қилинган эди, дея эслатади нашр.
Улашиш:
Шарҳлар