Тошкентда Сеул боғи очилиши муносабати билан Жанубий Корея пойтахтининг мэри ўзбек халқига табрик йўллади
Сеул шаҳрининг мэри Пак Вон Сун Ўзбекистон мустақиллигининг 23 йиллигига бағишлаб Тошкентда Сеул боғининг очилиши муносабати билан ўзбек халқига ўз табригини йўллади, деб ёзади “Жаҳон” АА.
“Ўзбекистон мустақиллигининг 23 йиллиги нишонланадиган кунда Тошкентда Сеул боғининг очилишидан мамнунмиз. Шу муносабат билан Сеул шаҳри аҳолиси номидан Республика раҳбариятига боғ яратишда кўрсатган ҳар томонлама кўмаги учун миннатдорчилик билдиришни истардим. Ўзбекистон пойтахтининг энг сўлим гўшаларидан бирида яратилган боғ мамлакатларимиз ўртасида йилдан-йилга мустаҳкамланиб бораётган дўстлик ва ҳамкорлик рамзига айланади. Сеул боғи шаҳарнинг энг диққатга сазовор жойларидан бирига айланишига ва Ўзбекистонга ташриф буюрадиган хорижлик сайёҳлар оқимининг ошишига туртки бўлишига ишончим комил”, – дейди жаноб Пак Вон Сун.
Қайд этиб ўтамиз, пойтахтнинг энг хушманзара масканларидан бири бўлган Бобур номидаги истироҳат боғи ҳудудида “Сеул боғи” барпо этилмоқда. Унинг умумий майдони 17,5 гектарни, кўкаламзорлаштирилган ҳудуд эса етти гектарни ташкил этади.
Фотосурат: news.uzreport.uz
Шарҳлар