Сентябрнинг биринчи ҳафтасида Ўзбекистонда об-ҳаво сезиларли даражада салқин бўлади
Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази шу кунларда Ўзбекистондаги об-ҳаво сезиларли даража салқин бўлишини прогноз қилмоқда. Айрим жойларда ҳарорат кечаси 10 даражагача тушиб кетиши кутиляпти.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти
Об-ҳаво бироз ўзгарувчан булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқий 7-12 м/с , 5-6 сентябрь кунлари 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 27-32° ни ташкил этади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари
Ҳаво ўзгарувчан булутли, ёғингарчилик йўқ. Шамол шарқий – 7-12 м/с, 5-6 сентябрь кунлари 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18°, кундузи 30-35° ни, 6-7 сентябрь кунлари эса 28-33° ни ташкил этади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари
Ҳаво ўзгарувчан булутли, ёғингарчилик йўқ. Шамол шарқий – 7-12 м/с, 6-7 сентябрь кунлари 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. 4-5 сентябрь кунлари ҳарорат кечаси 13-18°, кундузи 30-35° ни, 6-7 сентябрь кунлари кечаси 11-16°, кундузи эса 27-32° ни ташкил этади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари
Ҳаво ўзгарувчан булутли, ёғингарчилик йўқ. Шамол шарқий – 7-12 м/с, 6-7 сентябрь кунлари 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. 4-5 сентябрь кунлари ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 32-37° ни, 6-7 сентябрь кунлари эса 30-35° ни ташкил этади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари
Ҳаво ўзгарувчан булутли, ёғингарчилик йўқ. Шамол шарқий – 7-12 м/с, 6-7 сентябрь кунлари 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. 4-6 сентябрь кунлари ҳарорат кечаси 13-18°, кундузи 30-35° ни, 7 сентябрь куни эса 27-32° ни ташкил этади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари
Ҳаво ўзгарувчан булутли, ёғингарчилик йўқ. Шамол шарқий – 7-12 м/с, 6-7 сентябрь кунлари 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. 4-6 сентябрь кунлари ҳарорат кечаси 9-14°, кундузи 23-28° ни, 6-7 сентябрь кунлари кечаси 7-12°ни, кундузи 16-21°ни ташкил этади.
Шарҳлар