Ўзбекистон фуқароси темир йўлни ўмаришига сал қолди
Петербургда полициячилар темир йўл деталларини ўғирлашга уринган тўртта жиноятчини қўлга олди.
«Санкт-Петербург-Витебск линия бўлимининг навбатчи қисмига “Волковская – Цветочный» бекатининг рельсларида номаълум шахслар юргани ҳақида маълумот келди», – дея хабар беради транспорт полициясининг матбуот хизмати.
Идора ходимлари зудлик билан воқеа жойига борганида номаълум шахслар темир йўл рельслари ёнига қўйилган деталларни ўғирлаб қочишга уринган. Қўлга олинган шахслар орасида Беларусь Республикаси фуқароси ва Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳам бўлган.
Улар умумий оғирлиги 100 кг бўлган темир йўлнинг устки деталлари – болтлар, металл пластиналар, шайбалар, гайкаларни ўғирлашга уринган. Полиция етиб келган пайтда ўмарилган деталларнинг бир қисми ўғриларнинг бирига тегишли бўлган автомобилда бўлган.
Айни пайтда “ўғирлик” моддаси бўйича жиноят ишини қўзғатиш ҳақидаги масала ҳал этиляпти.
Шарҳлар